Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

 
§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари 
билан бажариладиган ишлар 
407. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчаш, олдин ўчирилган ток 
ўтказувчи қисмлардаги электр заряди ерга улаш орқали олингандан кейингина 
бажарилиши керак. Ток ўтказувчи қисмдаги ерга улагич фақат мегаомметр улангандан 
сўнггина олиниши зарур. 
408. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашда мегаомметрдан чиққан 
симни ток ўтказувчи қисмга изоляцияланган қисқич (штанга) ѐрдамида улаш керак. 
Кучланиши 1000 Вольтдан юқори электр қурилмаларида бундан ташқари диэлектрик 
қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 
409. Мегаомметр билан иш бажариш жараѐнида мегаомметрга уланган ток 
ўтказувчи қисмларга тегиш ман қиланади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи 
қисмлардаги қолдиқ заряд уларни қисқа вақт ерга улаш билан олиниши зарур. 
410. Мегаомметр билан изоляция қаршилигини ўлчашни III гуруҳга эга бўлган 
ходим бажариши мумкин. 
Агар изоляция қаршилигини ўлчаш, ушбу электр ускунасида бажарилаѐтган иш 
ҳажмига кирса, наряд ѐки фармойишда бу иш тўғрисида қайд этиш талаб қилинмайди. 


85 
411. Асбобни улаш ва ажратиш 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр 
занжирини узишни талаб қилса, бу ишлар ушбу тармоқдан кучланиш олингандан 
кейингина бажарилиши керак. Асбобни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб 
қилмаса, бу ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб кучланиш остида бажарилиши 
мумкин. 
412. 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг электр 
параметрларини ўлчаш талаб қилинган тақдирда, кўчма ўлчаш асбобининг металл ғилофи 
ерга уланиши ва изоляцион тутқичли уловчи сим ѐки махсус шчупдан фойдаланиш лозим. 
 
XVII боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни 
ювиш ва тозалаш 
 
413. Электр қурилмаларидаги изоляторлар шокилдаларини, таянч изоляторларини 
ва чинни изоляцияларни ток ўтказувчи қисмдан кучланишни олмасдан туриб, ҲЛлари 
учун солиштирма ўтказувчанлиги 1430 мкСм/см бўлган ва очиқ тақсимловчи электр 
қурилмалари учун 667 мкСм/ см бўлган узлуксиз оқимли сув билан ювиш мумкин. 
Оқим узунлиги мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги 
шарт. 
414. Ювиш жараѐнида дастак, телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланиши 
шарт. 
Телескопик минорада туриб ювишда учига дастак ва унга кийдирилган учлик, кўн-
даланг кесими камида 25 мм
2
бўлган эгилувчан мис сим ѐрдамида телескопик минора 
саватчаси ва автоцистерна роми билан бир-бирига уланган бўлиши зарур. 
Ердан туриб ювишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур, телескопик минора-
дан ѐки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончада туриб ювишда диэлектрик 
қўлқопдан фойдаланиш талаб қилинмайди. 
415. Ердан туриб ювиш жараѐнида ювиш учун ишлатилаѐтган машина ва меха-
низмларга тегиш, ушбу машина кабинасидан ѐки кузовидан чиқиш ва унга кириш ман 
этилади. Ювиш учун ишлатилаѐтган машина ва механизмларга бегона одамларнинг 
яқинлашишига қарши чоралар кўрилиши шарт. 
Сувли шлангни, фақат изолятор ювиб бўлинганидан кейингина, бошқа ерга 
кўчиришга рухсат этилади. 
416. ЁТК изоляторларини, ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олмасдан 
изоляцион штангага ўрнатилган махсус чўткалар ѐки комплектида ичи тешик 
изоляцияловчи штангасига кийдирилган учлиги бўлган чанг ютиш машинаси ѐрдамида 


86 
тозалаш мумкин. 
Тозалашни полда ѐки мустаҳкам тахта супада туриб бажариш керак. Тозалаш 
жараѐнида диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 
417. Ишни бошлашдан олдин изоляцион штангаларнинг юзаси чангдан тозаланиши 
шарт. Штанганинг ички юзасини ҳар доим ва иш жараѐнида мунтазам чангдан тозалаб ту-
риш зарур. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling