Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVI боб. Синовлар ва ўлчашлар § 1. Чет ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш
§ 8. Турли ишлар
375. Ердан изоляция қилинган, момақалдироқдан ҳимоя қилувчи тросга тушган ерга улагични улаш ва узишдан олдин, трос аввал ерга уланиши зарур. 376. ҲЛларидаги кесими 240 мм 2 кам бўлмаган симларда ва кесими 70 мм 2 тросларда одамларнинг сим ва трос бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади. Ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган сим ва трослар бўйлаб ҳаракат қилганда, ходимнинг ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравачалар ишлатилган тақдирда эса, аравачага маҳкамлаш зарур. XVI боб. Синовлар ва ўлчашлар § 1. Чет ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш 377. Махсус тайѐргарликдан ўтraн ва ушбу боб талаблари бўйича билим 79 текширувидан ўтган ходимга синовларни ўтказиш учун рухсат берилади. Ишбоши, бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик амалий иш тажрибасидан (ста- жировкадан) ўтиши зарур. 378. Электр ускуналарида ва шу жумладан электр қурилмалардан ташқарида (ишлатилмайдиган электр қурилмаларда, омборхонада, корхона майдонида, далада ва ҳ.к.) кўчма синаш ускуналарини қўллаб синаш ўтказиш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт. Синовларни ўтказиш учун рухсатни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса ишбоши беради. Бундай ҳолларда синовларни ўтказишга наряд, ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим томонидан берилади. Монтаж ѐки таъмирлаш жараѐнида ўтказиладиган синаш ишлари наряднинг «Қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган» деган сатрида қайд қилиниши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган электр қурилмаларда синаш ишларини фармойиш бўйича бажаришга ижозат берилади. 379. Синаш ишларини таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши, III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси, қўpиқлаш учун қўйилган II гуруҳли ходим бўлган бригада амалга ошириши керак. 380. Синаш ишларини бажарувчи бригада таркибига тайѐргарлик ишларини бажаришга ва ускуна устидан назоратни амалга ошириш учун жалб қилинадиган таъмирловчи ходимларнинг ишчилари киритилиши мумкин. Ускунани монтаж қилиш ѐки таъмирлашни бажарадиган бригада таркибига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ѐки электр лаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолларда синаш ишларига ишбоши ѐки унинг кўpсатмаси бўйича созлаш корхонаси ѐки лаборатория ходимларидан IV гуруҳга эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади. 381. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмадан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари ялпи ва тўрли тўсиқ билан ѐпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган доимий ўpнатилган синаш ускуналарида изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий синовдан ўтказиш ишларини амалдаги йўpиқномага асосан III гуруҳга эга бўлган бир ишчи бажариши мумкин. 382. Синовларни ўтказишга берилган наряд билан ишлашга ва унга тайѐргарлик ишларини бажариш учун рухсат, синаш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаѐтган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан ва улар нарядларини ишга рухсат берувчига 80 топширганларидан кейингина берилади. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларда ишбошига, бригадани иш жойидан чиқариб юборгандан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб, нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади. 383. Синаш қурилмалари ва синаш мақсадиди қўлланиладиган ўлчаш воситалари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий ташкилотларида текширилган, синаш лаборато- рияси эса синовларнинг тегишли соҳасига мувофиқ аттестациядан ўтган бўлиши шарт. 384. Синалаѐтган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симлари тўсиқлар, арқон ва ҳоказолар билан тўсилиши ва уларга ѐзуви ташқарига қараган «Синов. Ҳаѐт учун хавфли» деган плакатлар осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаѐтган ходим ўрнатади. 385. Зарур бўлган тақдирда синалаѐтган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симларига бегона одамларнинг яқинлашишининг олдини олиш учун II гуруҳга эга бўлган бригада аъзоларидан бири назоратчи қилиб қўйилиши керак. Назоратчилик қилаѐтган бригада аъзоси тўсиқдан ташқарида туриши ва синалаѐтган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши шарт. Назоратчилик қилаѐтган ходим ўз постини фақат ишбошининг рухсати билангина ташлаб кетиши мумкин. 386. Кабель электр узатиш тармоқларини синаш жараѐнида, агар кабелнинг иккинчи учи беркитилган камерада, комплект тақсимловчи қурилма хонасида ѐки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ѐки тўсиққа «Синов. Ҳаѐт учун хавфли» деган плакат осилиши шарт. Агар кабель электр узатиш тармоғи иккинчи учи жойлашган хона эшиги ва унга ўpнатилган тўсик. беркитилмаган ѐки кабелинг фазалари трассадаги таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб синаладиган бўлса, кабелнинг трассадаги фазаси уланган жойга плакатлар осишдан ташқари, яна бригада таркибига киритилган II гуруҳли ишчидан ѐки навбатчи ходимлардан қўриқловчи қўйилиши керак. 387. Синаш қурилмаси ва синалаѐтган ускуна ҳар хил хоналарда ѐки тақсимловчи электр ускунанинг бошқа бир ерида жойлашган бўлса, изоляция аҳволини текшириб туриш учун III гурухга эга бўлган бригада аъзоларини ишбошидан алоҳида туришига рухсат этилади. Ушбу бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида жойлашишлари ва синаш ишларини бошлашдан олдин ишбошидан йўриқнома олишлари керак. 388. Синашга ҳалақит берадиган ерга улагични олиш ва синаш ишлари тамом бўлгандан кейин қайта ўрнига қўйиш фақат синаш ишларига раҳбарлик қилаѐтган ходим кўрсатмаси бўйича синаш қурилмасини юқори кучланишли қисми ерга улангандан кейингина амалга оширилиши мумкин. 389. Синаш схемасини йиғишда энг аввал синаш қурилмасида ҳимоя ва ишчи ерга улагичларини ўрнатиш бажарилиши ва зарур бўлган тақдирда синаладиган ускуна 81 корпусининг ҳимоя ерга улагичини ўрнaтиш зарур. Кўчма синаш қурилмаси билан синов ўrказганда ушбу қурилма корпусини фақат ишчи схема ѐрдамида ерга улаш тақиқланади. Кўчма синаш қурилмаси корпуси кўндаланг кесими камида 10 мм 2 бўлган эгилувчан мис сим билан алоҳида ерга уланиши керак. Синов ўтказишдан олдин корпусни ерга мустаҳкам уланганлигини текшириш зарур. Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли қисми ерга уланиши шарт. Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган эгилувчан мис симнинг кўндаланг кесими камида 4 мм 2 бўлиши керак. 390. Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улаш, занжир узилишини яққол кўрсатадиган коммутация аппаратлари орқали ѐки қурилмани бошқарувчи шчитга ўpнатилган штепсель вилкаси орқали амалга оширилиши лозим. Коммутация аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши ѐки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляцион қоплама қўйилиши керак. Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли электр тармоғига уловчи сим ѐки кабел ушбу тapмoққа ўрнатилган автоматик узгич ѐки сақлагич билан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Кўчма синаш қурилмасини электр тармоғига ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакили улаб бериши зарур. 391. Синаш қурилмасидаги операторнинг иш жойи қурилманинг 1000 В кучланишдан юқори қисмидан ажратилган бўлиши керак. Қурилманинг 1000 В кучланишдан юқори қисмига кирадиган эшиги блокировка билан жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда қурилмадан кучланиш олиниши ва қурилмага кучланиш берилишига йўл қўйилмаслиги шарт. Операторнинг иш жоийда ускунага 1000 Волтдан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини кўрсатувчи ѐруғлик сигнализацияси бўлиши керак. Бундан ташқари кўчма синаш қурилмасининг чиқиш жойида кучланиш пайдо бўлиши билан автоматик равишда ишловчи ташқи ѐруғлик сигнализацияси жиҳозланиши зарур. 392. Юқори кучланишли ўзгармас ток ҳосил қилиш учун, одатда, қаттиқ ярим ўтказгичларли схемаларни қўлланилиши лозим. Кенотрон синаш қурилмалари, хизмат қилувчи ходимларни рентген нурларининг зарарли таъсиридан сақланиши учун кенотрон қурилмаларига хизмат кўсатишда ходимлар учун хавфсизлик техникаси бўйича намунавий йўриқномага асосан эксплуатация қилиниши зарур. 82 393. Синалаѐтган ускуна билан синаш қурилмасини уловчи сим, олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига мазкур Қоидаларнинг 2-иловасидаги жадвални 3-устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслиги керак. Синаш ускунасидан келаѐтган симни кабел фазасига ѐки синалаѐтган ускуна фазасига улаш ва олиш синов раҳбари кўрсатмаси бўйича фақат ушбу ускунани ерга улаш пичоғини ѐхуд кўчма ерга улагич ѐрдамида ѐки шу жумладан махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ѐрдамида ерга улангандан кейингина амалга оширилади. 394. Ишбоши синаш ускунасига кучланишнинг ҳар берилишидан олдин қуйидаги тадбирларни бажариши шарт: синаш учун йиғилган схемаларнинг тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириши; назорат учун тайинланган ҳамма бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши; бригада аъзоларини «Кучланиш бераяпман» деган сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантиришни ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш қурилмасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб, қурилмани 380/220 В кучланишли тapмоққа улаши зарур. 395. Синаш қурилмасини юқори кучланишли томонидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб, синаш қурилмаси, синалаѐтган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши лозим ва синаш схемасида ва синалаѐтган ускунада симларни бирон бир қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади. 396. Синаш қурилмасининг юқори кучланишли томонига кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаѐтган ускунага яқинлашиш ва ерда туриб синаш ускунаси корпусига тегиш ман қилинади. 397. Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билан топиш уларни ерга улаш қурилмаси бўлган пуктлар томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида ерга улаш қурилмаси ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбариятининг рухсати билан бажарилиши мумкин. 398. Синаш ишлари тамом бўлгандан кейин ишбоши синаш қурилмасидан кучланишни нолгача пасайтириши, қурилмани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва 83 юқори кучланишли томонини ерга улаши, ҳамда «Қурилмадан кучланиш олинди» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши керак. Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ѐки синаш ишлари батамом тугалланган тақдирда синалаѐтган ускунани синаш қурилмасидан узиб ташлаш, тўсиқларни олиш мумкин. 399. Катта сиғимли электр ускуналарда (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўнг қолган электр заряди олиб ташланиши зарур. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling