Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 4. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 5. Кўрикдан ўтказиш ва текшириш
§ 4. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш
358. Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш пайтида йиқилаѐтган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унииг қулашига қapaма-қарши тарафга қараб 5-6 метр узунликда иккита йўлакча қopдaн тозаланиб очилиши керак. Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтлар устига чиқиш ман этилади. 359. Ишбоши иш бошлашдан олдин бригаданинг барча аъзоларини қулаѐтгaн дарахтлар, арқонларни ҲЛлари симларига яқинлашиши хавфлилиги тўғрисида огоҳлантириши шарт. 360. Дарахтларнинг симлар устига қулашининг олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур. 361. Дарахт симларга қулаѐтган тақдирда ҲЛдан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 метргача масофага яқинлашиш ман этилади. 362. Қулатилаѐтган дарахтнинг ағаниши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт қулатиладиган томонда, ҳaмдa унинг қарама- қарши томонида туриш ман этилади. 363. Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ѐки арраламасдан, ҳамда 6утунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни эгилган томонга ағанатиш зарур. 364. Кесилаѐтган ѐки арраланаѐтган дарахтларни ағанатмасдан ишдаги танаффусга чиқиш ѐки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади. 365. Чириган ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин уни маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни кесиб ағанатиш ман этилади. 366. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб ҳаммасини бирданига ва бирини устига бирини йикитиш йўли билан ағанатиш ман этилади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағанатилиши зарур. 77 § 5. Кўрикдан ўтказиш ва текшириш 367. ҲЛларини ѐки ўчириш-ѐқиш пунктларини кўpикдан ўтказиш вақтида бирон-6ир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек таянчларга ва унинг конструктив бўлакларига кўтарилиш ман этилади. ҲЛтаянчларига кўтарилиб текширишга рухсат этилади. 368. Ўтиш қийин (ботқоқ, сув тўсиқлари, тоғ, 'ўрмон ва ҳоказо) жойларда ва ҳаво айниган шароитда, ҳамда куннинг қоронғи пайтида ҲЛларини кўpикдан ўтказиш II гуруҳга эга бўлган икки ходим томонидан амалга оширилиши керак. Қолган вақтда ҲЛни кўpикдан ўтказиш II гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин. Куннинг қоронғи пайтида ҲЛ кўрикдан ўтказишда симлар остидан юриш ман қилинади. ҲЛнинг носоз жойини қидираѐтганда кўpикдан ўтказувчида ўзи билан огоҳлантирувчи белги ѐки плакатлар бўлиши зарур. 369. 1000 В кучланишдан юқори ҲЛнинг узилиб ерда ѐтган симларига 8 метргача масофага яқинлашиш ман қилинади. Бундай симлар яқинига одамлар ва ҳайвонларнинг яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар қўйилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ѐки плакатлар қўйилиши ва ушбу ҳолат тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур. 370. Темир-бетон таянчли 6-35 кВ кучланишли ҲЛ изоляторларининг носозлиги, симларни таянчга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаѐтганлик аломати (яъни ердан намнинг кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга тегиб турган жойида электр ѐйининг пайдо булиши ва бошқа белгилар) сезилса, кучланиш остидаги таянчга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling