Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XV боб. Ҳаво электр узатиш линиялари § 1. Таянчлардаги ишлар 313. Ҳаво электр узатиш линиялари симларини ва таянчларини ажратиб бузиш, ҳамда таянч элементларини алмаштириш ишлари, иш раҳбари иштирокида технологик карта ѐки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур. 68 314. Таянчга, фақат таянчнинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилингандагина чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади. Таянчларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда, (таянчларни ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқнинг юмшоқ ва майдалиги, ѐғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш заруриятини ва усулини иш раҳбари ѐки ишбоши иш жойида белгилайди. Таянчларни тортқилар ѐрдамида маҳкамлаш ишлари таянч устига чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ѐки одамларни кўтаришга мўлжалланган бошқа механизмларни бевосита таянч ѐнига ўpнатиб, ѐки таянчларга кўтарилмасдан ўpнатиладиган махсус мустаҳкамлаш қурилмаларидан фойдаланиб амалга ошириш керак. Таянч мустаҳкамлангандан кейингина унга кўтaрилишга рухсат этилади. 315. Сим ва тросларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган ва вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган таянчлар, ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт. Оралиқдаги таянчларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган симларни бутлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш ман қилинади. 316. Қуйидаги бригада аъзоларига таянчга чиқиш учун рухсат этилади: ҳамма турдаги ишларни бажариш учун таянчнинг юқорисигача чиқишга - III гуруҳли ишчиларга; узиб қўйилган электр узатиш линиясини ҳамма таянчларида юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр узатиш линиясида эса таянчдаги энг пастки симдан ишлаѐтган ишчининг бошигача бўлган масофа 2 метр қолгунча таянчни ток ўтказмайдиган қисмида бажариладиган барча ишларга - II гуруҳли ишчиларга. Таянчларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно (мазкур Қоидаларнинг 150- банди); ер сатҳидан (ишчининг оѐғигача) 3 метргача бўлган баландликдаги барча турдаги ишларга - I гуруҳли ишчиларга. Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар, ушбу ишларни бажариш учун мазкур Қоидаларда қайд қилингани бўйича электр хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак. 317. Ёғоч ва темир-бетон таянчларга кўтарилишда ҳимоя камарининг осма арқони ѐғоч таянч орқасидан айлантириб ўтказилиши, темирбетон ycтyнларда эса таянч орқаси- дан айлантириб ўтказилиши ѐки таянчга маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши керак. 69 Бурилишларга ўpнатилган штирли изоляторли таянчларнинг ички бурчак томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади. Таянчларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш, ҳамда иккала монтер тирноғи қўлланилганда унинг иккласига ўpнашиб ишлаш шарт. Таянчнинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан четга чиқмаслиги зарур. 318. Таянчнинг айрим бўлакларини алмаштириш жараѐнида таянчнинг йиқилиши ѐки ўpнида қўзгалиши ҳолатлари истисно этилиши керак. 319. Бир ѐки икки таянчли П ѐки АП туридаги таянчларнинг оѐқларига қўшимча биттадан ѐки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бир йўла иккала таянч оѐқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир таянч оѐғиларига қўшимча ўpнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина, иккинчи таянч оѐқларига қўшимча ўpнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин. Таянч оѐғига қўшимча иккитадан ўpнатилган тиргаклар навбатма-навбат алмаштирилиши керак. Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараѐнида ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади. 320. Таянчларни йиқитиш ва ўpнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва мустаҳкамлащ зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди. 321. Илгакли тортқилар ишлатилган тақдирда, илкаклар албатта ҳимоя қулфи билан таъминланиши шарт. 322. Изоляцияловчи шокилдаларда ишлаш жараѐнида бир ѐки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилдалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади. Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилдада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосламалар ишлатиб ѐки унинг устига ѐтиб, оѐқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин. 323. Изоляцияловчи осма шокилдада ишлаш жараѐнида ҳимоя камарининг осма арқони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Арқоннинг биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб суғурта қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ѐки бўш қўйиб туради. 324. Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилдаларда ишлаганда ҳимоя камарининг осма арқони траверсга ѐки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт. 70 325. Осма ва тортиб турувчи кўn зажирли изоляцияловчи шокилдаларда ҳимоя камарининг осма apқoнини изоляторларни иш олиб борилмаѐтган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаѐтган шодага маҳкамлаш ман қилинади. 326. Изоляцияловчи шокилдалар ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш ўшa заҳотиѐқ тўxтатилиши керак. 327. Симлар ва тросларни траверсга кўтариш (ѐки тушириш), ҳамда уларни тортиш жараѐнида траверсда ѐки таянчнинг траверсаси остида туриш ман қилинади. Юк кутариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўpнатишда, шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда таянчга шикаст етказадиган куч пайдо бўлмасин. 328. Таянчга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II гуруҳга эга бўлган бригада аъзосu бажариши мyмкин. Таянч бўялганда бўѐқни симларга ва изоляторларга текизмаслик (масалан, таглик ишлатиш) чораларини кўриш зарур. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling