Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XVIII боб. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XVIII боб. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари § 1. Умумий талаблар 418. Қуйидагиларда бажариладиган ишларда мазкур бобнинг қоидаларига риоя қилиниши шарт: кабель ва ҳаво алоқа тармоқларида; энергетика корхоналарининг алоқа аппаратлари жойлашган залларида, кроссларда, алоқа радиоузелида ва хоналарида жойлашган ДТБВ, ускуна ва қурилмаларида, ҲЛ орқали ташкил қилинган алоқа қурилмаларида, юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика қурилмаларида; саноат телевиденияси ва ҳисоблаш қурилмаларида (бундан кейин матнда қисқача ДТБВ қурилмалари деб юритилади) 419. Иш раҳбари мазкур Қоидаларнинг 125 бандига мувофиқ бажариладиган, ҳамда қуйидаги иш шароитларида тайинланиши зарур: ҲЛларини қўриқлаш майдонларида механизм ва юк кўтариш машиналари ѐрдамида бажариладиган ишларда; кучланиш остида бўлган ҲЛларини қўриқлаш зоналарида ҳамма турдаги таянчларни ўрнатиш, олиб ташлаш ва симларни (тросларни) алмаштириш, ҳамда бошқа ҲЛ билан 1 тоифадаги радиоузатиш тармоғи фидери билан, темир ва катта йўллар билан, кемалар қатнови ташкил қилинган дарѐлар билан кесишган жойларда иш бажаришда; кучланиш зонасида ва аҳоли пунктларидан ўтган ХАЛларида симларни алмаштириш ва монтаж қилишда; мачтали ўтиш йўлларини қуриш, тармоқнинг охирги ва қайрилиш жойларидаги таянчларни алмаштиришда; КАЛларини синашда; навбатчиси бўлмаган кучайтирувчи пунктлар (бундан кейин НКП) аппаратларидаги ишларда; 87 ерга улагич пичоғини уланмаган алоқа тўлқинларини фильтрдан ўтказувчи қурилмалардаги ишларда, фильтр қурилмаларинг ичини очмасдан бажариладиган ишлар бундан мустасно. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат этилади. 420. Иш жойини тайѐрлаш жараѐнида коммутация аппаратлари билан операция қилиш талаб қилинмаса, ДТБВда иш раҳбари ѐки таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишбоши ишлашга рухсат берувчи шахс вазифасини ўpиндошлик йўли билан бажаришига рухсат этилади. Бунда ишлашга рухсат берувчи сақлагичларни олиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўpнатиши мумкин. 421. ДТБВ қурилмаларида фармойиш бўйича мазкур Қоидаларнинг 117 124, 126, 127 бандларида кўрсатилган ва қўйидаги ишлар бажарилиши мумкин: электр узатиш тармоғи кучланиши ва 1 тоифали радиоузатиш тармоғи фидери таъсир ўтказмайдиган узилган ҲАЛ ва КАЛларидаги ишлар; ТҚларга ўpнатилган НКП ва юқори частотали алоқа аппаратларини, юқори частотали алоқа каналларини улаш ва элементларини созлаш ишларидан ташқари, ДТБВ қурилмаларини таъмирлаш, ўpнатиш ва созлаш ишлари. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling