Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 3. Хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари аппаратлари


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§ 3. Хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари аппаратлари 
 
442. НКПдаги ҳамма ишлар таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши ва аъзоси III 
гуруҳга эга бўлган бригада томонидан амалга оширилиши лозим. 
443. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлмаган НКПларининг ҳужраларида иш 
бажарилганда, улар иш бошлашдан аввал ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш 
даовмида ҳужра эшиги очиқ ҳолда туриши шарт. Доимий шамоллатиш қурилмалари 
бўлган НКПдаги ҳамма шамоллатиш каналлари иш жараѐнида очиқ ҳолда туриши керак. 
444. Масофадан бошқариладиган манба аппаратларини синашдан олдин барча НКП 
ва уларни манба билан уловчи НКПлари орасида телефон алоқаси таъминланиши зарур. 
445. Масофадан бошқариладиган манба аппаратларидан айрим платаларини олиш 
иш раҳбарининг рухсати билан ушбу аппаратдан кучланиш олингандан кейингина амалга 
оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш ман этилади. 
§ 4. Ҳаво алоқа линиялари 
446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларни контакт электр 
тармоқлари билан кесишган жойлардаги ҲАЛнинг симларини таъмирлаш ва янгисини 
тортиш, тузатиш ишлаб чиқилган ИБЛсига асосан, контакт электр тapмоқлари 
дистанцияси (райони) вакили иштирокида, ушбу тармоқни ўчириб ва ерга улангандан 
кейингина бажарилиши лозим. 
447. Аҳоли яшайдиган мавзе кўчаларидаги ҳаво электр узатиш линиялари устидан 
алоқа тармоқларини тортиш жараѐнида ўтиб бораѐтган аҳоли ва транспортни 
огоҳлантириб туриш учун қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт. 
448. Электр узатиш линияси остидан кесиб ўтаѐтган алоқа симларини тортиш ва 
созлаш жараѐнида ушбу Қоидаларнинг 35, 343- бандлари талабларига риоя қилиш зарур. 


91 
449. Иш бошлашдан олдин ҲАЛнинг симларида (сим билан ер ўртасида) 42 Вдан 
юқори бўлган кучланиш йўқлигини текшириш керак. 
ҲАЛнинг симларида 42 Вдан юқори кучланиш борлиги аниқланса, ушбу 
кучланишни пайдо бўлиш сабаблари топилмагунча ва уни 42 Вгача пасайтириш чоралари 
кўрилмагунча иш бошлаш ман этилади. 
450. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛда иш бажариш жараѐнида мазкур 
Қоидаларнинг кучланиш таъсири остида бўлган ҲЛларида ишлашга тааллуқли XV боб §3
талабларига риоя қилиш зарур. 
451. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛлари симларини ерга улаш дренаж 
ғалтаги орқали кўчма ерга улаш қурилмасини ўрнатишда ишлатиладиган штанга ѐрдамида 
бажарилиши керак.
452. Кучланиш таъсири остида бўлган ҲАЛларига тортилаѐтган, ҳамда осилиши 
керак бўлган сим бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ѐтган сим 
таянчда маҳкамланган симларга ва кейинги участка учун ерга ѐйилган симга тегмаслиги 
зарур.
Таянчларга осилган симларни таранглигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари 
бажарилгандан кейингина ушбу сим олдинги участка симларига уланиши зарур. Симнинг 
алоҳида участкаларини бир-бирига улашдан олдин, симларга ҳар икки томондан кўчма 
ерга улагич ўрнатилиши зарур. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling