Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 6. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

 
§ 6. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб 
юқори частотали алоқа 
460. Тақсимловчи қурилмаларда ѐки кучланиши 1000 Волтдан юқори ХЛда 
жойлашган юқори частотали қурилмаларни эксплуатация қилиш, созлаш ва таъмирлаш 
ишларини камида икки ходим томонидан амалга оширилиши, улардан бири IV гуруҳга эга 
бўлиши лозим. 
461. III гуруҳга эга бўлган бир ходимга резинкали диэлектрик гиламчада туриб 
ишлаб турган аппаратларни, панелларини (блокларини) очиб ишлашга рухсат этилади. 
Иш бошлашдан олдин уловчи юқори частотали линияда кучланиш йўқлигини тек-
шириш шарт. 42 В дан юқори кучланишда ишлаш ман қилинади. 
462. Сигналларни қайта ишлаб берадиган элементлардан ва ҲЛ уланмаларидан 


93 
кучланиш олиб ташлангандан кейингина схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори ча-
стотали трактни ажратиш ва йиғиш, ундаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. 
Тармоқдаги уланманинг алоқа фильтри ва кабелида иш бажариш учун алоқа конденсато-
рининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улаш кифоя. 
463. Алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини 
уламасдан туриб, ҳимоя қурилмалари, аппаратура ва ҲЛга уланган бошқа частотали уску-
на жиҳозларидаги ерга улагич симини ажратиш ман қилинади. 
464. Алоқа конденсатори билан уланма фильтри ўpтасидаги занжирга ўлчаш ас-
бобларини улаш ва ушбу асбобларни ўчириш учун рухсат, фақат алоқа конденсаторининг 
пастки қопламасига ерга улагич пичоғи уланганидан кейингина берилади. Ўлчаш 
асбобларини бир неча бор ўчириш ва улаш керак бўлганда алоқа конденсаторининг пастки 
қопламаси ҳар сафар ерга уланиши шарт. 
Давомийлиги бир соатгача бўлган ўлчаш ишларини IV гуруҳга эга бўлган тезкор-
таъмирлаш ходимининг назорати остида IV гуруҳли бир ходим фармойиш бўйича амалга 
ошириши мумкин. Бу ўлчаш ишлари уланма алоқа фильтри ичида разрядникни (яшин 
қайтаргични) ўчирмасдан алоқа конденсаторининг пастки қопламасига ерга улагич 
пичоғини уламасдан ўтказилади. Бунда ўлчаш асбоблари ерга уланган бўлиши, ўлчаш 
ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этик ва қўлқоп, дастаги изоляцияланган 
асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling