Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XIX боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси
ўлчови ва ҳимоя қурилмаларининг электр қисми 479. Қоидаларнинг мазкур боби ИАУнинг электр қисмида ва автоматик бошқарув тизимининг (бундан кейин АБТ) техник воситаларида иш бажариш жараѐнида риоя қилиниши зарур ИАУнинг иссиқлик механика қисмига хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари электростанция ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. 480. ИАУ пультлари, тақсимловчи шчит ва йиғувчи ускуналарнинг коммутацион аппаратларидаги ўчириш-улаш ишлари, агар наряд ѐки фармойиш берувчи шахс наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» устунида ѐзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ѐқиш вазифасини топширган тақдирда, III гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими, ҳамда таъмирлаш бригадасининг IV гуруҳли ишбошиси томонидан амалга оширилиши мумкин; иш фармойиш бўйича бажарилаѐтган бўлса, уни бажариш фармойишни рўйхатга олган ҳолда амалга оширилади. 481. ИАУ ускуналарининг иссиқлик ва электр юкламасига таъсир қилувчи электр қурилмаларини ўчириш, станциянинг смена бошлиги ѐки технологик цех бошлиғи рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалга оширилиши лозим. 482. ИАУ қурилмаларида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуналар участкаларини тайѐрлаш, технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади. 96 483. Созлаш ва таъмирлаш жараѐнида ишбошининг илтимоси билан регуляторларни синаш учун ишлатиб кўриш, технологик ускуналар тезкор бошқарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши керак. 484. ИАУ қурилмаларидаги схемаларга ўзгартиришлар киритмасдан ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишлари фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. 485. Tўлиқ таъмирлаш жараѐнида ИАУ қурилмаларининг айрим элементлари, схема бўлаклари ѐки ускуна қисмларини кучланиш остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлиғигининг (навбатчисининг) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин: таъмирлаш ишлари тўхтатилиши, текшириб кўрилаѐтган ускунадан одамлар четлаштирилиши, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва иш жойига осилган плакатлар олиниши шарт. Қўшни участкадаги бригадалар иш жойидан кучланиш олинган, текшириб кўрилаѐттан ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаѐтган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин. 486. Синаш жараѐнида электр ускуналарини бир неча маротаба ўчириш-ѐқиш билан боғлиқ бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, ҳар бир ўчириш ва ѐқиш олдидан зарур техник шартларни бажарган ҳолда, амалга оширилиши учун рухсат этилади. Электр ускуналарини ўчириш ва ѐқиш технологик цехнинг смена бошлиги (навбат- чиси) рухсати билан бажарилиши зарур. 487. ИАУ қурилмаларида III гуруҳга эга бўлган якка ходимнинг фармойиши бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: асбобларнинг қайд қилувчи қисмларини созлаш; манометрлар (электр контактли манометрдан ташқари), термопаралар, дифмано- метрларни алмаштириш; блокли бошқарув шчитларидаги иссиқлик техника назорати учун ўрнатилган ас- боблардаги носозликларни бартараф қилиш; АБТ ҳисоблаш техникасининг комплекс техник воситаларини таъмирлаш; авторостлагичларнинг электрон блокларини созлаш, параметрларини тузатиш ва текшириш; қисқичлар қутисини зичлаш; датчиклар, стендлар, бошқарувчи механизмлар, панеллар ва ҳоказоларни марки- 97 ровкалаш ва уларни номларини ѐзиш; панел ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш; асбобларни таъмирлаш ва ишга тайѐрлашни, “Ўзстандарт” агентлигининг бу ишларни бажаришга аккредатация қилинган бўлимлари амалга оширадилар. 488. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва йиғмаларда ўрнатилган ИАУ қурилмаларида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши лозим. 489. ИАУ қурилмаларида наряд бўйича бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчиси цехнинг (участканинг) ИАУ смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади. Сменада навбатчи ходим бўлмаганда, ҳамда ҳудуд бўйича бир-биридан узоқда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин. Фармойиш бўйича ишлаганда, ишлашга ижозат беришни ИАУ ускуналари цехининг (участкасининг) ѐки фармойиш билан белгиланган иш жойлари ўрнашган бошқа цехнинг (учаcrканинг) навбатчиси ѐки тезкор таъмирлаш ходими томонидан амалга оширилиши мумкин. 490. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ѐки тезкор таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши лозим. Электроцех ходимлари хизмат қўрсатадиган иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ѐрдамида ўчиришда, ўчирилган коммутацион аппаратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходимлари томонидан бажарилиши шарт. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling