Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

ХX боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари, 
механизмлар ва нарвонларни қўллаб бажарадиган ишлар 
491. Ишлаб турган электр қурилмаларда юк кўтариш кранлари ѐрдамида иш 
бажарилганда, юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил қилиниши учун 
жавобгар шахс - IV гуруҳга эга бўлган муҳандис-техник ходим бўлиши шарт Бу шахснинг 
вазифаси наряд берувчига ѐки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар 
билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайинлаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк 
кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларида белгиланади. 
Айрим 
ҳолларда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг маҳаллий 
идоралари билан келишилган ҳолда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат 


98 
қилиш наряд бўйича ишбошига топширилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги 
тўғрисидаги ѐзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд қилиниши шарт. 
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр 
қурилмаларда ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II 
гуруҳга эга бўлишлари зарур. 
Чет ташкилотларнинг кранчилари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз 
эксплуатация қилиш қоидалари»нинг умумий талабларига мувофиқ ишга қўйилишлари 
керак. 
493. Очиқ тақсимловчи электр қурилмалари ва ҲЛнинг қўриқланадиган майдонларида 
автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳaракати учун, 491 бандда қайд 
этилган шахслардан бирининг ѐки V гуруҳга эга бўлган маъмурий-техник ходим кузатуви 
остида рухсат этилади. ОТҚ бўйлаб автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва 
механизмлар ҳаpaкaти учун навбатчининг ѐки IV гуруҳга эга бўлган тезкор таъмирлаш 
ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат берувчининг кузатуви остида ҳам рухсат 
этилади. 
494. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтaѐтгaнда юк кўтариш машиналари ва механизм-
ларнинг юкни кўтарувчи ва қўзғалувчи қисмлари йиғиштирилган транспорт ҳолатида 
бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи 
органларини юксиз, қўзғалувчи ва юқорига кўтapyвчи қисмлари кўтарилган ҳолда ва 
ичида одамсиз юришига рухсат этилади, агар бундай юриш ушбу механизмни ишлаб 
чиқарган корхона йўриқномасида қайд қилинган ва бу механизм кучланиш остида бўлган 
шиналар ҳaмда ҲЛ остидан ўтмайдиган бўлса. 
ОТҚда механизмларни ҳapaкaт тезлиги маҳаллий шароитга қараб аниқланади, аммо 
тезлик 10 км/соатдан ошмаслиги шарт. 
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҲЛ симлари энг кам 
халқоб жойидан (устунга яқин ердан) ўтишлари лозим. 
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бевосита кучланиш остидаги ҲЛ остига 
ўрнатиш ва ишлатиш ман қилинади. 
Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чиқарилган таянчларга ўрнатиш ва 
уни ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни ушбу механизмни 
бошқарувчи машинисг бажариши зарур. Ушбу мақcадлap учун бошқа ишчиларни жалб 
қилиш ман этилади. 
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, 
ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, 


99 
строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи 
қисмлар ўртасидаги масофа мазкур Қоидаларнинг 2–иловасида келтирилган масофадан 
кам бўлмаслиги шарт. 
497. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ѐрдамида иш бошлашдан олдин 
уларни кўтариш ва тортиб чиқариладиган қисмлари текширилиши, телескопик 
минораларда эса, бундан ташқари механизмни кўтариш қисми вертикал ҳолатда 
ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши зарур. 
498. Бурилиш таянчларида ўрнатилган изолятор ва симларни алмаштириш, ҳамда 
арматураларни таъмирлаш жараѐнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу 
таянчгa келган симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман қилинади. 
499. ОТҚдаги ва ҲЛ ҳимоя зоналаридаги барча ишларда пневмоғилдиракда 
юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга 
улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг) 
корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини жойидан қўзғатиш, юк иладиган 
асбобларида ва бошқа асосий деталларида бирон-бир иш бажариш ман этилади. 
Ўрмаловчи (тасма занжирли) юк кўтариш машиналари ва механизмлар бевосита 
ерда турганда, уларни ерга улаш талаб қилинмайди. 
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараѐнида 
кўтарилаѐтган юк, телескопик миноранинг саватчаси тагида, ҳамда тортилаѐтган симлар 
(трослар), маҳкамловчи қозиқлар, тирговичлар, ишлаб турган механизмларнинг бевосита 
яқиинида (5 м.дан кам масофада) одамларнинг туриши ман қилинади. 
501. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина 
ҳайдовчиси билан телескопик минора саватчасидаги (люлькадаги) бригада аъзоси бир-
бирини кўриб туриши лозим. Улар бир-бирини кўролмаган тақдирда телескопик минора 
яқинида саватчани (люлькани) юқорига кўтариш ѐки пастга тушириш тўғрисидаги
буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт. 
Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим саватча тубида туриб, сақлагич 
камари тасмаси билан саватчага маҳкамланган ҳолда ишлаши зарур. 
Саватчадан (люлькадан) таянчга ѐки ускуналарга ўтиш, фақат иш бошловчининг 
рухсати билан бажарилади. 
502. Краннинг стреласи ѐки кўтарувчи механизмнинг саватчаси кучланиш остида 
бўлган ток ўтказувчи қисмларга теккан ҳолларда, машинист дарҳол юзага келган 
контактни ажратиш чораларини кўриши ва механизмнинг ҳаракатланувчи қисми ток 
ўтказувчи қисмдан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган масофадан кам 


100 
бўлмаган масофага узоқлаштириш чораларини кўриши зарур. 
Механизм (машина) кучланиш остида бўлган тақдирда, механизмдан ерга тушиш 
ѐки унинг устига чиқиш, ҳамда ерда туриб унга тегиш ман қилинади.
Машинист атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида 
дарҳол огоҳлантириши шарт. 
Кучланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машиналари ѐки маханизмлар ѐнган 
тақдирда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан, оѐқларини жуфтлаб 
ерга сакраши зарур. Сўнг оѐқларини бир биридан ажратмаган ҳолда, товони билан юриб 
машинадан 8 м масофагача узоқлашиши керак. 
503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли ТҚда кўчма металл нарвонларни қўллаш 
ман қилинади. 
504. 220 кВдан юқори кучланиши ОТҚда қуйидаги шартлар бажарилганда кўчма 
металл нарвонларни қўллаш учун рухсат берилади: 
нарвон горизонтал ҳолатда ишбошини, навбатчини ѐки IV гуруҳга эга бўлган 
тезкор таъмирлаш ходимининг узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб 
борилиши; 
ишлаб турган электр ускунанинг таъсири остида нарвонда ҳосил бўлган 
кучланишни йўқотиш мақсадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир маҳкамлаб 
осиб қўйилиши зарур. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling