104
аъзоларидан бири сифатида истеъмолчи корхонанинг III гуруҳга эга бўлган ходими жалб
қилиниши мумкин.
Агар электр ҳисоблагич занжирида ток трансформаторининг иккиламчи чўлғамига
уланган занжирни узмасдан ишлаш имконини берувчи контактлар (блоклар) ўрнатилган
бўлса, ушбу ишлар фармойиш бўйича электр ҳисоблагич
схемасидан кучланишни
олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар бўлмаган тақдирда электр
ҳисоблагичдан ток ва кучланиш олиниши шарт.
Узилган уланмаларга қўйилган электр ҳисоблагичларнинг ва тўғридан-тўғри уланган
бир фазали электр ҳисоблагичларнинг занжирларида бажариладиган
ишлар фармойиш
бўйича амалга оширилиши мумкин.
524. Бир хонада жойлашган бир нечта уланмаларга қўйилган элекrр
ҳисоблагичлардаги ишлар битта наряд (фармойиш) бўйича амалга оширилиши мумкин.
Бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни нарядда
расмийлаштириш талаб
қилинмайди.
525. Одамларни электр токидан шикастланишига нисбатан хавф юқори бўлмаган
хоналардаги тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичлардаги ишларни бир
киши, ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб,
лекин юкламани олиб ташлаб
бажариши мумкин.
526. Кучланиши 1000 В гача бўлган, хизмат қилувчи ходими бўлмаган
истеъмолчиларнинг электр қурилмалардаги электр ҳисоблагичлардаги ишларни наряд
(фармойиш)
билан расмийлаштириш, иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга рухсат бериш
“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ходимлари томонидан бажарилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: