Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
543. КЛни ҳимоя зоналарида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатнома-рухсатда) кабел тармоғининг жойлашиши ва ўтказилган чуқурлиги кўpсатилиши зарур. 544. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг ҳимоя зонасидаги, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таянчлари оралиrидаги ишларга ҚМТнинг ҳap бир бригадасидаги жавобгар иш бажарувчини ишлашига алоҳида рухсат бериши шарт. Узиб қўйилган электр узатиш тармоғинин ҳимоя зонасидаги бошқа ишларга ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарини ишлашига рухсат бериши зарур. Қолган ходимларни ишлашларига эса жавобгар иш раҳбарининг ўзи рухсат бериши керак. 545. ҲЛларида жавобгар иш бажарувчиларни ишлашларига рухсат беришда ишлашга рухсат берувчи ҳар бир бригада ишлаѐтган участкага биттадан ерга улагич қўйиши зарур, жавобгар иш раҳбарини ишлашига рухсат беришда эса иш бажарили-ши керак бўлган жойга иложи борича яқин қилиб битта ерга улагич қўйиши лозим. 546. ҚМТ ишлаѐтган ҲЛ участкасига ерга улагични ўрнатиш ва олиб ташлаш- ни, эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс наряд бўйича бажариши шарт. Ерга улагични олиб ташлаш учун, уни ўpнатиш 108 ҳақидаги топшириқ киритилмаган, алоҳида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида ҚМТнинг III гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин. 547. Кўп занжирли ҲЛларида эксплуатация қилувчи корхона томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи шахс иш жойини тайѐрлашда мазкур Қоида- ларнинг 354-бандига асосан ерга улагич ўрнатилган таянчларга бир йўла байроқчалар ҳам қўйиши шарт. Байроқчалар ерга улагич билан бирга олиниши лозим. 548. Кабел тармоқларининг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин кабел тармоқларини эксплуатация қилувчи ходим назорати остида кабелларнинг жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун текшириб кўриш мақсадида ер юзасини очиш (шурф қазиш), ҳамда ер қазиш машиналарини ишлаш майдонини белгилаб қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилиши зарур. 549. Кабел трассаларидан 5 м дан кам масофада уриб ишлайдиган машина ва механизмлардан фойдаланишга, кабел трассасининг ҳимоя зонаси чегарасида эса ер қазиш машиналарини ишлашига рухсат берилмайди. Урувчи болға билан кабел трассаси устидаги тупроқни 0,3 метр чуқурликгача юмшатишга рухсат этилади. 550. Кабелларни тешиш зарур бўлганда, бу иш эксплуатация қилувчи корхона ходимларидан бўлган ишлашга рухсат берувчи томонидан наряд бўйича бажарилади. Бригада аъзоси сифатида ҚМТ нинг IV гуруҳли ходими жалб қилиниши мумкин. 551. Ер қазиш ишлари жараѐнида ушбу ишни бажаришга берилган ҳужжатлар- да кўрсатилмаган кабель кўриниб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва уни сақлаб қолиш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ер қазишга рухсат (далолатнома-рухсат) берган корхонага хабар берилиши зарур. 552. Авария ҳолатларида КЛнинг ҳимоя зоналарида ер қазиш ишларини бажариш учун рухсатни эксплуатация қилувчи корхонанинг иш бажариш ва ишлашга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходими бериши мумкин. Бу ҳолда ер қазиш ишлари эксплуатация қилувчи корхона вакили назорати остида олиб борилади. 553. Эксплуатация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишлашларига рухсат берилган участкага кучланиш бериб юборилмаслиги учун жавоб беради. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling