Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XXIV боб. ҚМТлари ходимларига ишлаб турган электр
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XXIV боб. ҚМТлари ходимларига ишлаб турган электр
қурилмаларда ва электр узатиш линияларининг қўриқланадиган зонасидаги ишларга рухсат бериш § 1. Умумий талаблар 527. ҚМТ ишлаб турган электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини қўриқланадиган майдонларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ѐзма рухсатнома олиниши лозим. 528. Иш олиб бориш учун берилган рухсатномада қуйидагилар кўpсатилган бўлиши керак: ишлаб турган электр қурилмаларниинг ишлаш учун ажратилган участкаси (ТҚ, электр узатиш тармоғи, занжири, таянчлар); ишни бажариш муддати (бошланиши ва 105 тамом бўлиши); эксплуатация қилувчи корхонанинг иш тамом бўлганлиги ҳақидаги хабар етказиладиган жавобгар шахс; агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг, агар улар мавжуд бўлса, (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш) борлиги. ҚМТ учун махсус тўсиқлар билан ўралган иш майдони ажратилган бўлса, рухсатнома ўрнига «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚга мувофиқ ишлашга рухсат-далолотнома расмийлаштирилиши керак. 529. Ишлаш учун рухсат-далолатномада қуйидагилар кўрсатилиши керак: иш зонаси ўралган тўсиқнинг тури, ушбу зонага кириш ва чиқиш жойлари (шу жумладан, транспорт ва механизмлар билан ҳам), агар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш) борлиги. 530. ҚМТ иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи (жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи, «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚга мувофиқ аталган) ҳуқуқи берилган ходимларнинг, ҳамда улар орасидан эксплуатация корхонасининг вакили шахсан кимга ишлашга рухсат бериши кўрсатилган ходимлар (ишга ижозат этувчи) рўйхатини тақдим қилиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича гурухи кўрсатилган бўлиши керак. 531. Қурилиш-монтаж ташкилотларининг ходимлари эксплуатация корхоналарига келиши билан иш бажаришлари керак бўлган электр ускуналарининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари чизмалар бўйича ҳам йўриқнома олишлари шарт. Ходимлар билан ўтказилган йўриқнома эксплуатация қилувчи корхонадаги йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида қайд қилиниши лозим. 532. ҚМТларининг ходимлари ишлаб турган электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги қурилиш ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан бериладиган «Қурилишда хавфсизлик техникаси» ҚМҚда белгиланган шаклдаги наряд-рухсат бўйича бажаришлари лозим. 533. Электр қурилмаларни ўчириб беришни талаб қиладиган, ҳамда кучланиш остидаги электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги ишларда биринчи бор ишлашга рухсат бериш, эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга рухсат берувчи томонидан амалга оширилади. У мазкур Қоидаларнинг 80 ва 545 бандлари 106 талабларига асосан ҚМТларининг жавобгар иш раҳбарини ѐки жавобгар иш бажарувчини ишлашига рухсат беради. 534. ҚМТнинг жавобгар иш раҳбари ѐки жавобгар иш бажарувчисига биринчи бор ишлашга рухсат беришда, унда берилган наряднинг 2 нусхаси бўлиши зарур. Ишлашга рухсат бериш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг, унинг бири ишлашга рухсат берувчида электр тармоқларининг жавобгар ходимига иш тамом бўлгандан сўнг ишлашга рухсат олган ҚМТнинг ходими бу тўғрида хабар бериши учун қолдирилади. 535. ҚМТ ишни тамом қилганлиги тўғрисидаги ахборот ѐзма равишда шахсан ѐки чопар орқали топширилиши, ҳамда телефон ѐки радио орқали берилиши мумкин. Ахборотда нарядда кўрсатилган ишлар батамом тугатилганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоб ускуналар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, ҚМТ ходими қўйган ерга улагичлар, тўсиқлар, химоя плакатлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт. 536. Эксплуатация қилувчи корхона ишни тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг, ишлашга рухсат берувчи томонидан қўйилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгиларини (плакатларини) олиб, электр ускунасини тармоқга улаш ҳуқуқига эга бўлади. 537. КМТ ўз ходимига берилган ҳуқуқларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига мос эканлиги, ишни бажариш шартлари ва муддатига риоя этилиши, иш жараѐнида ҚМТ ходимлари томонидан хавфсизлик чораларини ва ишлашга рухсат берувчининг йўриқномаларини бажарилиши учун жавобгардир. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling