Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 2. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§ 2. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари 
билан бажариладиган ишлар 
400. 1000 В кучланишдан юқори электр қурилмаларда электр ўлчов қисқичларидан 
фойдаланиб бажариладиган ишлар фармойиш бўйича 2 киши иштирокида бажарилиши 
зарур, бунда ходимларнинг бири IV гуруҳга, иккинчиси эса Ш гуруҳга эга бўлиши шарт. 
Асбобга эгилиб унинг кўсаткичини олиш ман қилинади. Диэлектрик қўлқопларда ишлаш 
керак. 
401. 1000 B кучланишгача бўлган электр қурилмаларда Ш гуруҳга эга бўлган бир 
киши электр ўлчов қисқичлари билан диэлектрик қўлқопларсиз ишлаши мумкин.
ҲЛ таянчида туриб, электр ўлчов омбирлари билан ишлаш ман қилинади. 
402. Электр ўлчаш пггангалари билан иш камида икки ходим иштирокида 
бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV гуруҳга, қолганлари эса III гуруҳга эга 
бўлишлари шарт. Таянчларнинг конструкцияларига ѐки телескопик минорага чиқиш 
ҳамда, ундан тушиш штангасиз бажарилиши керак.
Штанга билан иш бажараѐтганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт эмас. 
§ 3. Линияда импульсли ўлчаш асбоби билан 
бажариладиган ишлар 
403. Импульсли ўлчаш асбобини, фақат ўчирилган ва ерга уланган ХЛ га улашга 
рухсат этилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур: 
уловчи симни аввал импульсли ўлчаш асбобининг ерга уланган (ҳимоя 
қурилмасидан келаѐтган) симига, сўнг ҳимоя штангаси ѐрдамида ҲЛ нинг симига улаш 
керак. Уловчи симни ҲЛга улаган пггангалар тармоқ симида қолдирилиши лозим. 
Штанга ѐрдамида иш бажарилаѐтганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт; 
ҲЛни импульсли ўлчаш асбоби уланган томонидаги ерга улагич олиниши керак. 
Керак бўлган тақдирда текширилаѐтган ҲЛнинг бошқа томонларига қўйилган ерга 
улагични ҳам олишга рухсат этилади. ҲЛдан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим 
ҳимоя қурилмаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга 


84 
тегиш ман этилади
импульсли ўлчаш асбобига келган симдан ерга улагич олинади. 
404. Импульсли ўлчаш асбоби симини изоляцион штанга ѐрдамида ҲЛга улаш 
ишларини IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ѐки навбатчи назорати остида лаборатория 
ходими бажариши зарур. 
Импульсли ўлчаш асбобининг доимий олдиндан уланган симини электр узатиш 
тармоғига олдиндан уланган доимий коммутация аппарати орқали улаш ва ўлчаш 
ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ѐки IV гуруҳга эга бўлган лаборатория ходими 
фармойиш бўйича бажариши мумкин. 
405. Ўлчаш ишлари тамом бўлгандан сўнг ҲЛ яна ерга уланиши, фақат шyндан 
кейингина изоляцион штанга уловчи сим билан аввал ҲЛдан, кейин эса импульсли ўлчаш 
асбоби симидан узиб олиниши зарур. 
406. Юқори кучланишли импульс генератори бўлмаган импульс ўлчаш асбоби билан 
ўлчов ишлари олиб борилганда ишлаѐтган бригадалар ҲЛдан четлаштирилмаслигига 
рухсат этилади. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling