Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

VIII боб. Генераторлар 


48 
 
194. Мазкур боб ва IX бобнинг талаблари шунингдек синхрон компенсаторларга 
ҳам тааллуқлидир. 
195. Қўзғатилмаган ва электромагнит майдони автоматик сўндириш қурилмаси 
(бундан кейин 
АСҚ) ўчирилган ҳолда айланаѐтган генератор (вал айлантирувчи 
қурилма билан айлантирилганидан ташқари) кучланиш остида деб ҳисобланиши керак. 
196. Генераторни синашда унинг схемаси, блок схемаси участкаларидаги махсус 
қисқа туташтиргичларни ўрнатиш ва олиб ташлаш, уларга ерга улагич ўрнатилгандан 
сўнг, генераторнинг АСҚси ўчирилган ва қўзғатувчи ғалтагидан кучланиш олингандан 
кейин, генератор ишчи даврий частота билан айланаѐтган вақтда бажарилиши мумкин. 
197. Тўхтатилган блокли генератор схемасида иш бажарилганида, агар кучланишни 
кўтарувчи трансформаторларнинг юқори кучланиш томони, шахобчаланиш-даги хусусий 
эҳтиѐжлар трансформаторининг паст кучланиш томони ерга уланган бўлса, 
трнасформатор генератордан чиқувчи симларга ерга улагич ўрнатиш талаб қилинмайди.
198. Электромагнит майдони АСҚси ўчирилган, қўзғатилмаган айланиб турган 
генераторнинг статор занжирида қолдиқ кучланиш миқдорини ўлчаш, фаза ѐки қутбларни 
даврий тартибда аниқлаш ва бошқа ишларни бажаришга рухсат этилади. 
Бу ишларни махсус хизмат, лаборатория, созлаш корхоналари ходимлари навбатчи 
ходимлар кузатуви остида ѐки наряд бўйича электр ҳимоя воситаларини қўллаб 
бажаришлари шарт. 
199. Ишлаб турган генератор роторининг изоляция қаршилигини ва унинг валидаги 
қолдиқ кучланишни, навбатчи ходимлардан якка ўзига ѐки фармойиш бўйича 
ихтисослаштирилган бўлинма ходимларидан IV ва III гуруҳга эга бўлган икки ишчи 
ўлчашига рухсат этилади. 
200. Ротордаги контакт ҳалқаларини чархлаш ва сийқалашни, қўзғатиш 
коллекторини силлиқлашни ноэлектротехник ходим якка ўзи фармойиш бўйича бажариши 
мумкин. Ишлаѐтганда ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш шарт. 
201. Ишлаб турган генераторнинг шчетка аппаратига хизмат кўрсатишни навбатчи 
ходимга ѐки ушбу мақсад учун ажратилган III гуруҳли ходимга якка ўзи бажаришга 
рухсат берилади. 
Бунда қуйидаги эҳтиѐт чораларини кўриш зарур: 
машинанинг айланаѐтган қисмларига илашиб, тортиб кетишнинг олдини олиш 
учун ходим махсус кийимларининг тугмаларини тақиб ва бош кийимда ишлаши


49 
диэлектрик қўлқопни ишлатмасдан диэлектрик калишлардан ва гиламчалардан 
фойдаланиши; 
бир вақтнинг ўзида ток ўтказувчи қисмнинг икки қутбига ѐки ускунанинг ток 
ўтказувчи ва ерга уланган қисмига қўл текказмаслиги керак. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling