Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор лампали


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

1000 В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор лампали 
асбоблар 
2.1.29. 1000 В гача ва ундан юқори кучланиш кўрсатгичларига қўйилган умумий 
техник талаблар ГОСТ 20493-75* да келтирилган. 
2.1.30. Электр ускуналарда кучланиш бор ёки йўқлигини аниқлашга 
мўлжалланган кўрсаткичлар қўлда олиб юриладиган кучланиш кўрсатгичларидир. 
Кучланиш кўрсатгичларининг ишлаши газоразрядли индикатор лампадан сиғим токи 
ўтганда ёниш принципига асосланган. 
2.1.31. Кучланиш кўрсатгичи ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил 
топган. Ишчи қисмга учлик - контакт, газоразрядли лампа ва конденсаторлар киради. 
Изоляцияловчи қисм ишчи қисм билан дастак оралиғида жойлашган бўлиб, бир неча 
элементдан ясалган бўлиши мумкин. Телескопик конструкцияларни ишлатишга ҳам 
рухсат берилади. 
2.1.32. Кучланиш кўрсатгичининг ўлчамлари 
2.4-жадвалда
 
келтирилган 
ўлчамлардан кам бўлиши мумкин эмас. 
2.1.33. Кучланиши 10 кВ дан юқори бўлган электр ускуналарида 
2.2-жадвалдан
 
узунликка мос бўлган изоляцияловчи штангаларга маҳкамланган. 2 — 10 кВ кучланиш 
учун мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан фойдаланиш мумкин. 
2.1.34. Кучланиш кўрсатгичининг сезгирлиги унинг лампаси минимал 
кучланишида ёниши билан, яъни сигнал лампасининг барқарор нурланиши билан 
характерланади. 
1000 В дан юқори кучланишда қўлланиладиган кўрсатгичнинг ёниш кучланиши 
ушбу электр ускуналари номинал кучланишининг 25 фоизини ташкил қилиши зарур. 


11 
2.1.35. Кучланиш кўрсатгичини ишлатишдан олдин унинг ишга яроқлилиги 
махсус асбоблар билан ёки яқин ерда жойлашган ва олдиндан кучланиш остидаги ток 
ўтказувчи қисмларга яқинлаштириш билан текширилади. 
2.4-жадвал. Кучланиш кўрсатгичининг минимал ўлчовлари 
Электр ускуналарнинг номинал кучланиши, кВ
Узунлиги, мм
изоляцияловчи қисм
дастак
1 гача биргаликда
Чекланмайди
1 дан юқори, то 10 гача биргаликда
230
110
10 дан юқори, то 20 гача биргаликда
320
110
35
510
120
110
1400
600
110 дан юқори, то 220 гача биргаликда
2500
800
2.1.36. Кучланиш кўрсатгичини ишлатиш жараёнида, уни ток ўтказувчи 
қисмларга лампасида нурланиш пайдо бўладиган масофага қадар яқинлаштириш керак. 
Яқинлаштирилган вақтда лампада нурланиш пайдо бўлмаган ҳоллардагина асбобни ток 
ўтказувчи қисмга бевосита тегизиш мумкин. Кундузги ёруғ вақтда очиқ, тақсимловчи 
ускуналарда, ҳаво электр узатиш тармоқларида ва ҳоказоларда ишлаш жараёнида лампа 
нурланишини яхши кузатиш учун улар офтобдан тўсувчи мосламалар билан 
таъминланиши лозим. 
2.1.37. Қоида бўйича ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлиги УВНБ 
типидаги контактсиз кучланиш кўрсатгичи билан текширилиши лозим. Кучланиш 
йўқлиги ҳаво электр узатиш тармоқларининг таянчларидан ёки телескопик минора 
(гидрокўтаргач)дан УВН-10 ва шунга ўхшаш кучланиш кўрсатгичлари билан 
текширилганда, уларнинг ишчи қисми таянчдаги туширилган ерга улагичнинг бўлишидан 
ва телескопик минора (гидрокўтаргич) шассиси ерга уланганлигидан қатъи назар, ерга 
уланиши керак (металл таянчларда ишлашдан ташқари). Кучланиш кўрсатгичининг ишчи 
қисми унинг ишчи кўндаланг кесими 4 мм
2
бўлган юмшоқ мисли сим билан тунукадан 
тайёрланган махсус ҳалқасимон учликка эга бўлган мис сим ёрдамида ерга уланади. 
Кучланиш кўрсатгичининг ерга улагич симини ҳаво электр узатиш тармоғи симларини 
ерга улашда фойдаланилган, аввалдан ерга уланган кўчма ерга улагичга ва ҳаво электр 
узатиш кучланиши индекацияси учун устундан туширилган ерга улагичга улаш учун 
рухсат берилади. Кучланиш йўқлигини текшириш ва ҳимоя ерга улагични ўрнатишда 
ердаги улагич симига (туширилган ерга улагичга) тегиш мумкин эмас. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling