Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида 
электромонтёрни бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун 
мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар
2.1.16. Изоляцияловчи қурилма ва мосламалар 110 кВ ва ундан юқори 
кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларга (симга, 
арматурага) тегиб ишлашда одамни ускуналарнинг ерга уланган қисмидан ва бошқа 
кучланишга эга бўлган қисмлардан изоляция қилиш учун мўлжаллангандир. 
Изоляцияловчи қурилмаларга электр изоляцияловчи (бакелит, шишапластик ва 
бошқа) материаллардан тайёрланган штангалдар, нарвонлар, тортқилар, арқонлар киради. 
Мосламаларга кўтарадиган саватлар, сим олдида ишлаш учун махсус хоналар
симда ҳаракат қилувчи аравачалар, тортувчи қурилмаларнинг қўшимча қисмлари. 
домкратлар, блоклар ва ҳоказолар киради. Мосламалар электроизоляцияловчи 
материаллардан ёки металлдан ясалиши мумкин. 
2.1.17. Ток ўтказувчи қисмларга одам тегишидан олдин унинг шахсий экранловчи 
комплекти ток ўтказувчан қисмларга махсус штанга ёрдамида (потенциалларни 
тенглаштириш учун) уланиши зарур. Уловчи ўтказгичнинг кўндаланг кесими 4 ммгдан 
кам бўлмаслиги лозим. 
2.1.18. Симга яқинлашиш ва унга кейинчалик тегиш изоляцияловчи нарвон ёки 
изоляцияловчи штанга ёки арқонларга осилган кабина ёрдамида амалга оширилиши 
мумкин. Изоляцияловчи нарвонга алоҳида бўлаклардан йиғиш мумкин. Нарвоннинг 
юқори қисми устунни траверсига маҳкамлаш учун қисқич ва шарнир билан жиҳозланади. 
Бу ўз навбатида нарвонни ўзаро перпендикуляр бир ёки икки текисликда (майдонда) 
эркин ҳаракатланишини таъминлайди. 
2.1.19. Изоляцияловчи тортқи симлар ва осилган илгаклар оғирлигини ўзига олиш 
учун хизмат қилади. Симга яқинлашиш учун кабина ишлатилган тақдирда изоляцияловчи 
тортқиларни ушбу кабина ҳамда ундаги электромонтёр оғирлигини ўзига олиш учун 
ишлатиш мумкин. 
2.1.20. Изоляцияловчи арқонлар асбобларни юқорига олиб чиқиш, нарвон ва 
кўчма минораларни жойидан қўзғатиш ҳамда ишчи ҳолатига келтириш, монтёрнинг 
симда, нарвонда ҳамда кабинада турган вақтда хавфсизлигини таъминлашга 
мўлжаллангандир. Изоляцияловчи арқонлар синтетик толадан (масалан полипропилендан) 
тайёрланган бўлиб, унинг таркибига табиий тола аралаштирмаган бўлиши керак. 
2.1.21. Изоляцияловчи арқонлардан ташқари барча изоляцияловчи қурилма ва 
мосламаларда кучланиш синфи, рухсат этилган юк кўтариш қобилияти ва кейинги синов 
муддати аниқ кўриниши зарур. Агар нарвон алоҳида бўлаклардан йиғилган бўлса, белга 
ҳар бир бўлагига босилади. 
Изоляцияловчи арқонларда ёки уларга боғланган синов муддати тўғрисидаги 
белгиларда аниқ кўринадиган «Фақат кучланиш остида ишлатиш учун» ёзуви бўлиши 
лозим. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling