Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш
Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиби
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча
1.2. Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиби
Умумий низомлар 1.2.1. Электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходим хавфсиз иш бажарилишини таъминловчи барча зарур ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши шарт. Ҳимоя воситалари инвентарь сифатида тақсимловчи ускуналар, электростанция цехлари, электр тармоқларини тақсимловчи пунктлари ва трансформатор подстанцияларида сақланиши ёки тезкор ҳаракатдаги бригада, марказлашган таъмирлаш бригадаси, кўчма лаборатория ва ҳоказоларнинг инвентарь мулкига киритилиши ҳамда шахсий фойдаланиш учун берилиши мумкин. 1.2.2. Инвентарь ҳимоя воситалари ишлатишни ташкил қилиш системаси, маҳаллий шароитлар ва келтирилган комплектлаш меъёрлари (6-илова) асосида объектлар, тезкор чиқадиган бригадалар ва бошқалар ўртасида тақсимланади. Ҳимоя воситаларининг сақланиш жойини кўрсатган ҳолда ушбу тақсимланиш рўйхатларда қайд этилган бўлиши ва у корхона бош муҳандиси ёки туман электр тармоқлари бошлиғи томонидан тасдиқланиши керак. 1.2.3. Ходимларни ўз вақтида ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва электр ускуналарини меъёрларига мувофиқ синовдан ўтказилган ҳимоя воситалари билан комплектлаш, уларни тўғри сақлашни ташкил қилган ва зарур захирани ҳосил қилиш, мунтазам кузатув ва синовларни ўз вақтида олиб бориш, яроқсиз ҳимоя воситаларини чиқариб ташлаш ҳамда ҳимоя воситаларини ҳисобга олишни ташкил қилиш жавобгарлиги цех, хизмат жойи, подстанция, электр узатиш тармоқлари участкаси бошлиғи ва участка устаси зиммасида бўлади, умумий корхона бўйича эса масъулият бош муҳандисга юклатилади. 1.2.4. Алоҳида электр ускуналари учун берилган ҳимоя воситалари яроқсиз бўлиб қолганлиги аниқланган тақдирда, ушбу ускунани ишлатувчи ходим ҳимоя воситасини ишлатишдан дарҳол чиқариб ташлаши, 1.2.3-бандда кўрсатилган шахслардан бирига маълум қилиши ва ҳимоя воситалари қайд этиладиган журналга ёки оператив ҳужжатларга ёзиб қўйиши зарур. 1.2.5. Ҳимоя воситаларини якка ўзи ишлатиш учун олган шахслар ушбу ҳимоя воситаларини тўғри ишлатишга ва ўз вақтида яроқли-яроқсизлигини аниқлашга жавоб берадилар. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling