Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш
Ҳимоя воситаларини сақлаш тартиби
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча
Ҳимоя воситаларини сақлаш тартиби
1.2.6. Ҳимоя воситаларининг созлиги ва ишлатишга яроқлилиги таъминланадиган шароитда сақлаш ва ташиш зарур. Шунинг учун улар намликдан, ифлосланишдан ва механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиши керак. 1.2.7. Ҳимоя воситалари берк хоналарда сақланиши зарур. Резинадан қилинган ҳимоя воситалари махсус шкаф, токча, қути ва ҳоказоларда алоҳида сақланиши керак. Улар ёғ, бензин ва резинани емирадиган бошқа моддалардан ҳамда тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нури ва иситкич асбоблари таъсирини ҳимояланган бўлиши лозим. Омбордаги захирага олиб қўйилган резинадан тайёрланган ҳимоя воситаларининг ҳарорати 0 — 25° С бўлган қуруқ хоналарда сақланиши керак. 1.2.8. Изоляцияловчи штанга ва қисқичлар хона деворларига тегмаслик ҳамда эгилмаслик чоралари кўрилган ҳолатда сақланиши зарур. Кучланиш кўрсатгичи ва электр ўлчовчи қисқичлар жилд ёки ғилофларда сақланиши лозим. Кўчма ерга улагичларни сақлашга мўлжалланган махсус жойларга тартиб рақами қўйилади, уларнинг рақамлари кўчма ерга улагичлардаги рақамларга мос келиши керак. 1.2.9. Противогазлар махсус сумкаларга жойланган бўлиб, қуруқ хоналарда сақланиши шарт. 1.2.10. Ишлатилаётган ҳимоя воситалари махсус ажратилган жойларда, одатда, хоналарнинг кириш жойларида ва электр ускуналарини бошқарув шитларида 5 жойлаштирилади. Ушбу жойларда ҳимоя воситаларининг рўйхати бўлиши керак. Сақланиш жойларида штангалар, қисқичлар, кўчма ерга улагичлар, хавфсизлик плакатлари ва белгилари учун кронштейн ёки илгаклар бўлиши, шунингдек, диэлектрик қўлқоп, диэлектрик калиш, диэлектрик этик, диэлектрик гиламча, диэлектрик қалпоқ, изоляцияловчи таглик ва қоплама, қўлқоп, ҳимоя белбоғи ва арқонлари, ҳимоя кўзойнаги, противогаз ва кучланиш кўрсатгичлар ва бошқалар учун шкафлар ҳамда токчалар билан жиҳозланган бўлиши зарур. 1.2.11. Тезкор чиқадиган ва таъмирлаш бригадалари, лабораториядаги ёки шахсий фойдаланишда бўлган электр ҳимоя воситалари қути, сумка ёки жилдларда сақланиши лозим. 1.2.12. Кучланиш остида таъмирлаш ишларини олиб боришда ишлатиладиган изоляцияловчи воситалар қуруқ ва ҳавоси шамоллатиладиган хоналарда сақланиши, уларни ташқарида ва очиқ ҳавода вақтинчалик сақлаганда жилдларга солинган бўлиши зарур. Изоляцияловчи қурилмалар ва мосламаларни ишлатишдан олдин қуруқ латта билан артиш, ишлатиш мобайнида намланишига йўл қўймаслик талаб қилинади. Изоляцияловчи воситалар намиққан бўлса, уларни қуритиш ва навбатдан ташқари электр синовидан ўтказиш даркор. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling