Электр ускуналарни таъмирлашда зарур материал ва эҳтиёт қисмларни сарфлаш меъёрлари


Download 23.91 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi23.91 Kb.
#1504296
  1   2
Bog'liq
1 МАЬРУЗА

ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ




Р Е Ж А

  1. Электр ускуналарни таъмирлашнинг умумий масалалари
  2. Электр ускуналарни таъмирлашда зарур материал ва эҳтиёт қисмларни сарфлаш меъёрлари.

  3. Таъмирлашнинг мураккаблик категорияси




Электр ускуналарни таъмирлашнинг умумий масалалари
Электр ускуналар қабул қилинган режали олдини олиб таъмирлаш тизимига мувофиқ таъмирланади. Электр ускуналар эксплуатациясида улар соз ҳолатда бўлишини таъминлаш режали олдини олиб таъмирлаш тизимининг асосий мақсади ва вазифасидир. 11.1-жадвалда электр ускуналарнинг таъмирлашлараро ишлаш даври кетирилган.
Электр ускуналарнинг биринчи капитал таъмирлаш улар фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб камида олти йилдан кейин ўтказилиши керак.
Режали олдини олиб таъмирлаш тизимининг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир электр мотор, трансформатор ва барча юргизиш, созлаш ҳамда ўлчаш аппаратлари маълум муддатларда режада кўрсатилгандек профилактик кўздан кечирилади ва барча таъмирлаш ишлари бажарилади.
Электр ускуналарни кўздан кечириш билан таъмирлаш орасидаги муддатлар амалда қўлланилаётган “Истеъмолчиларнинг электр ускуналардан фойдаланиш қоидалари” ва шу жойдаги кўрсатмаларга мувофиқ тайёрловчи завод томонидан белгиланади. Таъмирлашларнинг даврийлиги таъмирлаш ишларини тўғри режалаштириш ва тўғри ташкил этишга, шунингдек, бу ишларни корхона ишчи ва таъмирловчиларини иш билан таъминлаш, зарур материаллар ва резерв ускуналарнинг борлигига қараб боғлиқ равишда олиб боришга имкон беради. Режали олдини олиб таъмирлаш тизимини кенг қўллаш, илғор технологиялардан ва иш унуми юқори бўлган махсус машина ва ускуналардан фойдаланишга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ҳамда ишончлилигининг ортишига имкон беради.
11.1-жадвал

Икки сменали ишда электр ускуналарнинг таъмирлашлараро ишлаш даври



Электр ускуналар



Таъмирлашлараро давр

капитал таъмирлаш-лар
орасидаги ой

жорий таъмирлашлар
орасидаги ой

Қуйида келтирилган шароитларда ишлайдиган қуввати 100 кВт гача бўлган ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр моторлари:
нормал муҳитли хонада
нам ёки чангли, химиявий агрессив муҳитли ва портлаш хавфи бор хонада
Қуввати 2500 кВ·А гача бўлган куч трансформаторлари:
герметик ногерметик
Кучланиши 10 кВ, қуввати 2500 кВ·А

60


24
144
96

10


8
36
36

гача бўлган мойли куч трансформаторлари Ток ва кучланиш трансформаторлари,
ажраткичлар, сақлагичлар ва 6-10 кВ кучланишга мўлжалланган разрядниклар, КРУ ва КСО типидаги комплект тақсимлаш қурилмаларининг камералари
1000 А гача ток кучига мўлжалланган ричагли ва электрмагнитли юритмалари бўлган автомат ажратгичлари
Қуввати 75 кВт гача бўлган электр моторларнинг магнитли ишга туширгичлари
600А гача ток кучига мўлжалланган қайта улагичлар
Куч тақсимлаш пунктлари
600А гача ток кучига мўлжалланган 0,4 кВ кучланишли ток ўзгарувчи симлар
Электр ёй ёрдамида пайвандлаш учун электр пайвандлаш ускуналари
Кучланиши 10,5 кВ гача бўлган сиғимли қурилмалар
Электрокарлар

144*
36


72
60


72

120

180
24

48


36
48

36
12


12
6


2

12


- 6

6


6
6

Режали олдини олиб таъмирлаш тизимининг электр ускуналарни
таъмирлашнинг икки: мажбурий таъмирлаш ва кўздан кечирилгандан сўнг таъмирлаш усулларини назарда тутади. Мажбурий таъмирлаш усулида электр ускуналар маълум вақтдан сўнг капитал ёки жорий таъмирланиши шарт. Кўздан кечирилгандан сўнг таъмирлаш усулида электр ускуналар жорий таъмирланиши навбатдаги ревизия пайтида кўздан кечирилгандан сўнг режалаштирилади.
Электр ускуналарни таъмирлаш ишлари таъмирлашлараро даврга, таъмирлаш циклларига ва уларнинг структураларига қараб режалаштирилади. Электр ускуналарнинг навбатдаги иккита режали таъмирлаш оралиғида ишлаш давомийлигига таъмирлашлараро давр дейилади. Электр ускуналар фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб иккита капитал таъмирлаш орасидаги давр таъмирлаш цикли дейилади. Таъмирлаш циклининг структураси деганда битта таъмирлаш цикли давомида турли хил таъмирлаш ишларининг бажарилиш кетма-кетлиги тушунилади.

Download 23.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling