Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
XI. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар
Download 0.71 Mb.
|
pkm 245uzb OZGARDI
XI. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар
155. Ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бевосита ёки истеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали уланган истеъмолчиларнинг электр станциялари блок-станциялар ҳисобланади. Улар ўзаро келишилган иш режимига риоя қилишлари ҳамда тизим операторининг ва юқори оператив-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ва фармойишларига бўйсунишлари шарт. Блок-станциялар бўйича электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажмлари ва блок-станциялар томонидан ягона электр энергетика тизимига электр энергияси етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан блок-станция ўртасидаги шартнома билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади. 156. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси электр энергияси етказиб беришнинг шартномада келишилган ойлик миқдорига мувофиқ блок-станцияга ҳар бир сутка учун юкламанинг ва ягона электр энергетикаси тизимига электр энергияси етказиб беришнинг жадвалини белгилайди. Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилса, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси блок-станцияга эга бўлган саноат ва идоравий истеъмолчилар бўйича, блок-станция томонидан юклама камайтирилган миқдорда қувватга чеклашлар киритиш ҳуқуқига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор вазиятлари сабаб бўлган ҳолатлар бундан мустасно. 157. Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан истеъмол қилинадиган актив электр энергиясини ҳисобга олиш блок-станция томонидан баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилган, актив электр энергиясини қабул қилиш ва етказиб беришни алоҳида-алоҳида қайд этадиган ҳисобга олиш приборлари билан амалга оширилади. Блок-станцияга тегишли бўлган электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига етказиб беришдаги ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан олишдаги технологик сарфлари Блок-станцияга ҳисобига тегишли бўлади. 158. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи ҳисоб-китобларни: «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан — ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун; ҳудудий электр тармоқлари билан — ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олинган электр энергияси учун тузилган шартномалар асосида амалга оширади. 159. Етказиб бериладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади. 160. Ҳисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига Блок-станцияга айби билан тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси миқдори шартномада белгиланган электр энергияси ҳажми билан ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут бўйича аниқланади. 161. Блок-станция форс-мажор ҳолатлари туфайли электр энергияси етказиб беришдаги танаффуслар учун жавоб бермайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарорига 2-ИЛОВА Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling