Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш)


Download 0.71 Mb.
bet4/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1543365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
pkm 245uzb OZGARDI

етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш)энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергияси узатиш ва етказиб беришни амалга ошириш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши;
электр энергияси билан таъминлашдаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматик қурилмаларнинг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
режали узиб қўйиш — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр қурилмаларини режали — эҳтиётан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика қилиш даврида истеъмолчиларни олдиндан (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига электр энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар электр таъминоти шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
тўлов ҳужжати — тўлов талабномаси ёки тўлов топшириқномаси, унинг асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома (счёт), унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling