Электр юритма асослари
Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 51.89 Kb.
|
Электр юритма асослари (2)
2.4. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория ишлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: Ўзгармас ток электр юритмасининг салт ишлашда залворли моментини аниқлаш. Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток моторининг статик тавсифларини тадқиқ қилиш. Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток моторининг тормозлаш усулларини тадқиқ қилиш. Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток моторининг номиналдан юқори тезликдаги статик тавсифларини тадқиқ қилиш. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток моторининг статик тавсифларини тадқиқ қилиш. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток моторининг тормозлаш услулларини тадқиқ қилиш. Фаза роторли асинхрон моторнинг статик тавсифларини тадқиқ қилиш. Фаза роторли асинхрон моторнинг енгиллаштирилган ишга тушириш режимини тадқиқ қилиш. Фаза роторли асинхрон моторнинг тормозлаш тавсифларини тадқиқ қилиш. «Генератор-мотор» тизимида мустақил қўзғатиш чулғамли ўзгармас ток моторининг статик тавсифларини тадқиқ қилиш. «ТЎ-ЎТМ» тизимида мустақил қўзғатиш чулғамли ўзгармас ток моторининг статик тавсифларини тадқиқ қилиш. «Асинхрон двигателни бевосита ишга тушириш» тизимининг статик ва ростлаш тавсифларини тадқиқ қилиш. «Асинхрон двигателни реле-контакторли ишга тушириш» тизимининг статик ва ростлаш тавсифларини тадқиқ қилиш. «Асинхрон двигателни реакторли ишга тушириш» тизимининг статик ва ростлаш тавсифларини тадқиқ қилиш. «Тиристорли кучланиш ростлагичи-асинхрон двигател» (ТКР-АД) тизимининг статик, ростлаш ва майин ишга тушириш тавсифларини тадқиқ қилиш. Фаза роторли асинхрон моторнинг айланиш частотасини импульсли ростлаш. Микропроцессор воситасида бошқарилувчи ўзгармас ток электр юритмасини тадқиқотлаш. Частотасига кўра ростланувчан микропроцессор воситасида скаляр бошқарувли асинхрон электр юритмани тадқиқотлаш. Частотасига кўра ростланувчан микропроцессор воситасида векторли бошқарувли асинхрон электр юритмани тадқиқотлаш. Моторнинг ишлаш режимларини унинг қувватига таъсири. Электр юритма энергетикасининг мониторинги. Электр юритманинг энергетик кўрсаткичларини аниқлаш ва тахлил қилиш. Микропроцессор воситасида бошқарилувчи электр юритмани тахлил қилиш. Лаборатория ишлари мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Download 51.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling