ТУЗЛАР ГИДРОЛИЗИ. ИНДИКАТОРЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ - Тузларнинг гидролизланиши
- Эритманинг муҳитини аниқлаш
- Индикаторлар ҳақида маълумот
- Мавзуни фаоллаштирувчи саволлар
- Тузларнинг гидролизи деганда нимани тушунасиз?
- Қандай тузлар гидролизга учрайди?
- Қандай тузлар гидролизга учрамайди?
- Гидролизланиш даражаси нима?
- Индикаторлар деганда нимани тушунасиз?
- Кучли кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлардан бошқа барча тузлар сувда эриганда туз ионлари билан сув ионлари ўзаро реакцияга киришиб, кам диссоцияланадиган ёки қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритманинг pH ўзгарди.
- Эритмада туз ионлари билан сув иоларининг ўзаро таъсиридан эритманинг pHи ўзгаришга тузларнинг гидролизи дейилади.
Туз таркибидаги катион ва анионнинг табиатига кўра гидролиз асосан уч хил бўлади: - Катионлараро гидролизланиш;
- Анионлараро гидролизланиш;
- Ҳам катионлараро, ҳам анионлараро гидролизланиш.
КАТИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ - Кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар катионлараро гидролизланади.
- Бу турдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги катионлар сувнинг OH- ионла-ри билан бирикиб, кам диссоцияланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги OH- ионларининг концентрацияси камайиб, H+ ионларининг концентрацияси ортади. Водород ионларининг концентрасияси ортгани учун эритма кислотали муҳитга эга бўлади.
КАТИОНЛАРАРО ГИДРОЛИЗЛАНИШ - Масалан:
- NH4Cl + H2O ⇆ NH4OH + HCl
- Ионли кўринишда:
- NH+4 + Cl- + H2O ⇆ NH4OH + H+ + Cl-
- NH+4 + H2O ⇆ NH4OH + H+
- pH< 7
Do'stlaringiz bilan baham: |