Электромагнит майдонлар ва тўЛҚинлар I қисм ўқув қўлланма 5522000 – «Радиотехника»


Download 0.58 Mb.
bet4/24
Sana16.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1494301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ЭММ ва Т фанидан маъруза буйича укув кулланма 1 кисм

ЭММ векторлари

ЭММ га киритилган заряд ва токларга куч таъсир этади. Бу кучларнинг зарядни силжитиши каби иш бажариши хисобига майдон энергияси камаяди. Майдонининг мавжудлигини аниқлаш ва хатто уни ўзгаришини кузатиш учун синов жисми сифатида зарядланган кичик жисм – нуқтавий зарядни кўриб чиқамиз. Нуқтавий заряднинг қиймати ва ўлчами шу қадар кичикки, унинг мавжудлиги майдон тузилишини ўзгартирмайди деб қараш мумкин. ЭММ таъсирига киритилган нуқтавий зарядга Лоренц кучи таъсир этади




,

бунда q, – электр заряди ва унинг ҳаракат тезлиги;


Е (r,t) – электр майдон кучланганлиги вектори;
В (r,t) – магнит индукция вектори;
r - фазодаги заряд жойлашган нуқтанинг вектор-радиуси;
t – вақт.

Бу кучни, одатда, иккига ажратилади: электр ва магнит майдон кучлари. Маълумки, харакатсиз зарядга фақат электр майдони, харакатдаги зарядга эга иккала майдонлар таъсир кўрсатади. Шунга асосан, агар заряд қўзғалмас бўлса (υ=0), куч қуйидагига тенг бўлади




,

бу ерда Е- бирлик мусбат қўзғалмас зарядга ЭММ кўрсатган таъсир кучини кўрсатади. Е нинг ўлчов бирлиги Н/Кл=B/м.


Магнит майдони учун эса




.

Агар ва В ўзаро перпендикуляр жойлашса, таъсир кучи максимал бўлади, ва В йўналиш бўйича мос тушса, таъсир кучи мавжуд эмас. Шу тариқа В вектори ЭММ нинг ҳаракатланаётган зарядларга кўрсатаётган таъсир кучи сифатида аниқланади ва унинг ўлчов бирлиги Н·с/(Кл·м) =B·c/м2=Вб/м2=Тл.


Кўриб чиқилган Е ва В векторларнинг таркиби ташқи майдоннинг жуда кичик зарядлар ва элементар токларга кўрсатадиган таъсири билан боғлиқ. Ўлчанаётган майдонда бузилишлар юзага келмаслиги учун зарядларнинг кам бўлиши жуда муҳим. Аммо электр заряди ва ток элементи ўзининг хусусий электр ҳамда магнит майдонига эга. Заряд атрофида чизиқлари унинг ўзидан бошланувчи электр майдон доим мавжуд. Токли ўтказгичлар (ўтказгич элементлари) чизиқлари ўзини ўраб турувчи хусусий магнит майдони ҳосил қилади. Диэлектрик молекулаларидаги боғлиқ элементар зарядлар ва магнит материаллардаги элементар магнит майдон материалга сингиган ЭММ ни буткул ўзгартириб юбориши мумкин. У ҳолда жараённи ёритиб бериш учун қўшимча жуфт векторларни киритиш талаб этилади:

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling