Электромагнит майдонлар ва тўЛҚинлар I қисм ўқув қўлланма 5522000 – «Радиотехника»


Download 0.58 Mb.
bet7/24
Sana16.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1494301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
ЭММ ва Т фанидан маъруза буйича укув кулланма 1 кисм

Муҳит намуналари. Замонавий ЎЮЧ техникасида диэлектрик йўқотишли, юқори электр мустаҳкамликка эга ва осон қайта ишланадиган полиэтилен, полистирол, фторопласт каби диэлектриклар қўлланилади. Шунингдек, юқори частотали керамика, шиша, конструкцион пластмассалар ва бошқалар. Диэлектрик материаллар параметр билан характерланади. Қабул қилинган СИ бирлик тизимига мувофиқ уни қуйидагича ифодалаш мумкин:
.

Бунда , Ф/м – электр доимийси. Нисбий диэлектрик сингдирувчанлик ε ўлчов бирлигига эга бўлмаган кўпайтма бўлиб, материалларнинг ушбу параметр бўйича табуляция қилинишини соддалаштиради, чунки, ε > 1 бўлган барча диэлектриклар учун иррационал π сонига эга эмас. Диэлектриклардан полиэтилен, полистирол ва фторопласт қиймат жиҳатидан бир-бирига жуда яқин бўлиб, уларда ε = 2,0...2,6 оралиқда жойлашган. Керамика учун =6,6 , шиша учун =4,0 га тенг. Ҳаво электродинамик параметрлари бўйича вакуумга жуда яқин бўлиб унда . Қуруқ тупроқ учун =3...6; сув учун .


ЎЮЧ қурилмалари конструкцияларидаги ўтказувчи материаллар юқори электр ўтказувчанликка эга бўлишлари керак. Частотанинг ўта юқори қийматларида тўлқинўтказгичдаги токлар металлнинг юпқа сиртидан оқиб ўтади. Сирт қатламининг юпқалиги энергия узатилишида йўқотишларни хосил қилади. Бу йўқотишлар частота ва параметр ортиши билан ортиб боради. Шу сабабли, ЭММ узатиш учун қўлланиладиган металларда абсолют магнит сингдирувчанлик магнит доимийси Гн/м га яқин бўлиши шарт, яъни, нисбий магнит сингдирувчанлик бирга яқин бўлиши керак. бўлган материал вакуум ва ҳаво сингари магнитланмаслигини билдиради. Диамагнетик материал саналувчи мис учун ( га, парамагнетик саналувчи алюминий учун ( га тенг, ҳар иккала металл ҳам магнит хусусиятларига кўра вакуумга жуда яқин.
Электр ўтказувчанлиги бўйича металлар параметрнинг камайиб бориш тартибида қуйидагича жойлашган:

  • кумуш – 6,17·107 См/м;

  • мис – 5,8·107 См/м;

  • олтин – 4,1·107 См/м;

  • алюминий – 3,72·107 См/м.

Одатда, кумушдан юқори электрик ўтказувчанликка эга қопламани ҳосил қилиш учун фойдаланилади. Бироқ, нам ҳаво таъсирида оксидланиш юз бериб, кумуш ва мис каби металлар катта солиштирма қаршиликка эга бўлиб қолади ва ЭММ қувватини узатишда иссиқлик йўқотишларига учрайди. Осон оксидланувчи металлар юзасига бир неча микрон қалинликда олтин қопланса, бу қатламга кислород деярли сингмайди. Шу тақлид, оксидланиш сабабли юзага келадиган иссиқлик йўқотишларини олдини олиш мумкин.


Назорат саволлари



  1. ЭММ тушунчаси нимани англатади?

  2. Электр майдон векторлари ҳақида маълумот беринг?

  3. Магнит майдон векторлари ҳақида маълумот беринг?

  4. ЭММ векторлари дивергенция ва ротор операторлари билан қандай боғланган?

  5. Муҳитнинг электродинамик параметрлари?

  6. Муҳитларнинг синфланиши.




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling