D (r,t) – электр силжиш вектори, бирлиги Кл/м2;
H (r,t) – магнит майдон кучланганлик вектори, бирлиги А/м.
D ни электр индукция вектори деб ҳам аталади. Векторларнинг ўлчов бирликлари қуйидагича: D = [Кл/м2] ва H= [А/м]. Ушбу векторлар, заряд ва токнинг, мос равишда, хусусий электр ва магнит майдони билан боғлиқлигини ифодалагани сабабли, улар манба функциялари деб аталади.
Агар фазонинг исталган нуқтасида, исталган вақтда Е, D, B ва H векторларининг қийматлари маълум бўлса, унда ЭММ тўлиқ аниқланган деб ҳисобланади. Вектор ўз компоненталари орқали аниқланганлиги сабабли, векторларнинг ҳар бири x,y,z ва t га боғлиқ бўлган (масалан, Е(x,y,z)) математик фазовий-вақтли функциялар хисобланади. “Майдон” тушунчасига расмий (математик) ёндашилганда уни фазонинг турли нуқталарида турлича қийматларни қабул қилувчи физик катталик (куч) деб аташ мумкин.
ЭММ назарияси, экспериментал фактларнинг йиғилиши ва умумлашуви, шунингдек, вектор таҳлилига асосланган математик аппаратларнинг тараққий этиши натижасида ҳосил бўлди. ЭММ нинг асосий тенгламаларидаги Е, D, B ва H векторлари “дивергенция” ва “ротор” операторлари ёрдамида ρ ва J каби катталиклар билан боғланган.
Фазонинг ҳар бир нуқтасидаги электр заряди ҳажмий зичлик орқали характерланади
(1.1)
бунда, q- ҳажмдаги йиғинди заряд.
Майдоннинг ҳар бир нуқтасидаги зарядларнинг тартибли ҳаракати ўзгарувчан электр токининг зичлик вектори орқали ифодаланади
(1.2)
Маълум бир S юза орқали оқиб ўтувчи умумий электр токи скаляр катталик бўлиб, у Jўтк билан интеграл муносабат орқали боғлиқ
(1.3)
бу ерда, dS - элементар юза вектори. Юқоридаги (1.3) ифодани S юза орқали ўтувчи J векторнинг оқими деб ўқилади. Демак, электр токини берилган юза орқали ўтувчи ток зичлигининг оқими сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |