Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги
Фарғона политехника институти
Энергетика факультети
“Электр энергетикаси”” кафедраси
“Электромехник системаларни комплекс бошқариш“ фанидан “Электроэнергетика, электромеханика, электротехнология ” йўналиши талабалари учун курс лоиҳаси бўйича топшириқлар ва методик кўрсатмалар
Фарғона 2011
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги
Фарғона политехника институти
Энергетика факультети
“Электр энергетикаси”” кафедраси
“Электромехник системаларни комплекс бошқариш“ фанидан “Электроэнергетика, электромеханика, электротехнология ” йўналиши талабалари учун курс лоиҳаси бўйича топшириқлар ва методик кўрсатмалар
Фарғона-2011й.
Тузувчилар: А.М.Касымахунова, Н.Ж.Ахмедов
“Электромеханик тизимларни комплекс бошқариш” фанидан курс лоиҳаси ни бажариш бўйича методик кўрсатмалар.
Методик кўрсатмаларда қисқача назарий маълумотлар, топшириқлар вариантлари, курс лоиҳасини бажаришга мисол ҳамда ишни бажариш учун зарурий маълумотлар келтирилган.
“ЭЭЭ” ҳамда унга турдош йўналишлар талабалар учун мўлжалланган.
“Электро энергетика” кафедраси.
ФарПИ илмий-методик кенгаши қарори билан чоп этилди.
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича: проф.А.М.Касымахунова
Тақризчилар:
“ЭЭЭ” кафедраси доцентлари: М,М.Матбобоев
Л.К.Мамадалиева
Умумий назарий маълумотлар
1.1.Турғунлик шартлари.
Ҳар қандай автоматик бошқариш системаси (АБС), умумий кўринишларда бошқариш объекти (БО) ва бошқариш қурилмаси (БҚ) дан ташкил топган бўлиб, у тескари боғланишга эга бўлган системани ташкил этади (1.1 расм).
1.1. расм
Бошқариш қурилмасининг бошқариш объектига бирикиши, натижада, бошқарилаётган катталикка мувозанат режимларида бўладиган таoсирларни чегаралайди ёки мутлақо йўқотади. Кўпчилик ҳолларда БҚ нинг бирлашиши фақатгина мувозанат ҳолатига эришишини таoминлаш билангина якунламай, бошқарилаётган катталикнинг талаб қилинган қийматларидан оғиши ъам нулга интилиши, ўсиши ёки қандайдир тебранма ҳолатларни юзага келтириш мумкин.
Қолаверса, бошқаришни маълум бир хатоликларга йўл қўйилган ҳолатларда амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолларда АБС лар нотурғун деб аталиб ишлатиш учун яроқсиз ҳисобланади.
Шундай қилиб, турғунлик АБС нинг нормал ҳолатдаги фаолиятини таoминлаш учун энг муҳим шартлардан бир ҳисобланади.
Турғунликнинг шарт шароитлари батафсил кўриб чиқиш [А-1] ёрдамида амалга оширилиши мумкинлиги ҳисобга олиб, шуни таoкидлаб ўтиш жоизки, чизиқли АБС лар ўзларига таoсир қилиши мумкин бўлган халақитларга реакцияси чегараланган бўлса турғун ҳисобланади ва аксинча шундай таoсирларга реакцияси чегараланмаган бўлса, бундай АБС лар нотурғун АБС лар деб ҳисобланади.
Чизиқли системаларнинг турғунлиги аниқлаш учун, суперпозиция принципига асосланган ҳолда, системани қандайдир бир таoсирига бўлган реакциясини кўриб чиқилса бўлади.
1.1. расмда кўрсатлиган АБС нинг берилаётган таoсирга бўлган реакцияси унинг ифодаланишига ва хақиқий кўринишга нисбатан қуйидагича бўлади. [А-2]
(1.1)
Do'stlaringiz bilan baham: |