Электрон дарсликларни яратиш технологиялари курсининг предмети Режа


Download 170.5 Kb.
bet10/11
Sana03.11.2023
Hajmi170.5 Kb.
#1742558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
elektron darsliklarni yaratish tekhno

Таълимни ахборотлаштириш-ўқитиш ва тарбиялашнинг психологик-педагогик мақсадларини жорий қилишга мўлжалланган замонавий ахборот технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланишнинг назарияси ва амалиёти билан таълим соҳасини таъминлаш жараёни.
Ахборотли таълим муҳити-ўқув фаолиятини жорий қилиш учун қўлланиладиган компьютер воситалари ва уларни ҳаракатланиш усуллари бирикмаси.
Ахборот тизими-ахборотни узатиш ва қабул қилиш тизими бўлиб, ахборот манбаи, узатиш, алоқа канали ва ахборотни қабул қилувчилардан иборат.
Ахборотли ва коммуникацион технологиялар-ахборотга ишлов берувчи турли хилдаги қурилмалар, механизмлар, усуллар, алгоритмларни тасвирловчи умумлаштирилган тушунча. Ахборотли ва телекоммуникацион технологияларнинг муҳим замонавий қурилмалари бўлиб, мос равишдаги таълимот билан таъминланган компьютер ва ўзида жойлаштирилган ахборотлар билан бирга телекоммуникацион воситалар ҳисобланади.
Ахборотли объект-турли хилдаги объектларни, яъни товуш, тасвир, матн, сон ва мажмуавий тузилган элементлар, жадвал, гиперматн, гипермедиани тасвирловчи умумлаштирувчи тушунча бўлиб, улар бевосита ёки алгоритмли кўринишларда тасвирланиши мумкин.
Ахборот –инсон томонидан оғзаки (нутқ шаклида), ёзма (матн, жадвал, расм, чизма, шартли белгилар кўринишида) ёки бошқа усулда (масалан, товушли ёки ёруғлик сигналлари, электрик ёки асабли импульслар ёрдамида) узатиладиган маълумотлар бирикмаси. XX аср ўртасидан бошлаб –инсонлар, инсон ва автоматика ўртасида маълумот алмашиш, ҳайвонот ва ўсимлик оламида сигнал билан алмашишни ўз ичига оладиган умумилмий тушунча.
Мезон-муҳокама учун мўлжалланган восита бўлиб, унинг асосида бирор объект, махсулот ёки жараённи баҳолаш, аниқлаш ёки синфлашни амалга оширилиши мумкин.
Мантиқий урғу-фойдаланувчи диққатини компьютер экранидаги маълумот объектига қаратиш учун йўналтирилган психологик аппаратли усул.
Модел-компьютер техникаси воситалари ёрдамида математик услублар асосида ифодаланган, визуаллаштириш мумкин бўлган лойиҳавий кўриниш.
Моделлаштириш-объектларининг компьютерли моделларида изланишлар олиб бориш, реал мавжуд бўлган нарсалар, мавжудот ва лойиҳаланаётган объектлар компьютерли моделларини қуриш ва ўрганиш.

Download 170.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling