Электрон дарсликларни яратиш технологиялари курсининг предмети Режа


Download 170.5 Kb.
bet9/11
Sana03.11.2023
Hajmi170.5 Kb.
#1742558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
elektron darsliklarni yaratish tekhno

Электрон нашр саҳнаси-мазмунида алоҳида тузилиш компонентлари аниқ бўлган мазмуний, мантиқий жихатдан фойдаланувчи билан электрон нашр ўзаро ҳаракатининг дастурий режаси.
Атама – берилган фан соҳасига мослаштирилган ва йирик илмий аниқловчига эга бўлган махсус тушунчани акс эттирадиган сўз ёки сўз бирикмаси.
Тестлаштириш-статик асосланган шкала ва меъёрга таянадиган, миқдорий баҳо билан якунланадиган тестлар асосида ўлчаш ёки шакллантирилган баҳолаш.
Тест топшириғи-тестнинг минимал ташкил этувчи бирлиги бўлиб, топшириқ турига боғлиқ равишда танлаш учун жавоблар тўпламига эга бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин.
Масофадан ўқитиш-ўқув юртидан узоқ масофадаги жисмоний шахсга ўқитувчиларнинг доимий маслаҳат олиш билан таълим олиш имкониятини таъминлайдиган замонавий педагогик, компьютерли ва телекоммуникацион технологиялар, услублар ва воситалар мажмуаси.
Ягона ахборотли таълим фазаси-таълим олувчилар, ўқитувчилар ва таълим муассасалари бошқаруви ва жамиятни ахборотли таъминлашнинг ягона технологик воситалари билан таъминлайдиган компьютерли техникадан фойдаланишга асосланган дастурли телекоммуникацион муҳит. Ушбу муҳит таълим жараёни ва таълим муассасасини бошқаришни ахборот билан қўллаб-қувватлашга, таълим жараёнининг бориши ва натижалари, шунингдек таълимдан ташқари тадбирларни ахборотлаштиришга мўлжалланган.
Гиперматннинг ахборотли мақоласи сарлавҳаси-гиперматннинг ахборотли мақоласи, мақолада ёзилган ахборот объектининг номланиши берилган сарлавҳа билан таъминланади.
Электрон топшириқлар-ўқитувчига таълим олувчиларнинг индивидул имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ва назорат ишлари учун тартибга келтирадиган топшириқлар мажмуини ўзида акс эттирувчи ахборот манбасининг муҳим кўринишидир. Яратилган топшириқлар таълим олувчиларга анъанавий «қоғоз» ли ва электрон вариантларида тавсия этилиши мумкин.
Иллюстрация-матнни тушунишга ёрдам берувчи, ўрганилаётган объект, жараённи тасвирлаб берувчи расмлар, схемалар, диаграммалар, фотографиклар ва бошқа график тасвирлар.
Электрон восита-таълим жараёни қатнашчиларига ишлаб чиқиш, ўзгартириш, боғлаш, узатиш, узоқлаштириш, сақлаш ва ахборот агентлари устида бошқа фаол ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи восита.

Download 170.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling