«электрoн педaгoгикa aсoслaри» курси


ДАЪВО АРИЗАСИГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


Download 0.69 Mb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1596940
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Фарҳод ИПК

ДАЪВО АРИЗАСИГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

  • 1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини;
  • 2) даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилганлигини;
  • 3) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
  • 4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни;
  • 5) даъвогарнинг юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини;
  • 6) даъво аризасини имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса.

ДАЪВО АРИЗАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

  • Даъво аризасини қабул қилиш масаласини судьянинг якка ўзи ҳал қилади.
  • Даъво аризасини қабул қилиш тўғрисида ариза келиб тушган кундан 5 кундан кечиктирмай ажрим чиқарилади.

ДАЪВО АРИЗАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ


1) низо судга тааллуқли бўлмаса;
2) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса;
3) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса, бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling