«электрoн педaгoгикa aсoслaри» курси
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
Download 0.69 Mb.
|
Фарҳод ИПК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикрИшда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ишда иштирок этувчи шахсларга ёзма фикрнинг ҳамда уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда судга юборишга ҳақли. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикрда ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг почта манзили, телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилади. Даъво аризаси бўйича ёзма фикр ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг иш юритишга доир ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади. Қарши даъвони тақдим этиш ҳуқуқи Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли.қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга қаратилган бўлса; қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса; қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келса. Ишни суд муҳокамасига тайёрлашСудья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда ўзи ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар, ушбу ҳаракатлар амалга оширилиши керак бўлган муддатлар, суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда баён этилиши мумкин. Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида қуйидаги ҳаракатларни даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай амалга оширади1) ишда иштирок этиш учун бошқа жавобгарни ёки учинчи шахсни жалб этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади; 2) манфаатдор шахсларни ишни юритиш тўғрисида хабардор қилади; 3) ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга бўлган ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилади; 4) ишда иштирок этувчи шахсларга, бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига муайян ҳаракатларни амалга оширишни таклиф этади, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишни таклиф этади; 5) гувоҳларни чақиртиради; 6) экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади; 7) тарафларга зарур далилларни олишга кўмаклашади, тарафларнинг илтимосномаси бўйича уларни талаб қилиб олади; 8) тарафларни келиштириш чораларини кўради; 9) даъвони ва далилларни таъминлаш тўғрисидаги масалаларни тарафларнинг илтимосномаси бўйича ҳал этади; 10) бошқа шахсларнинг ишга киришиши, ишларни битта иш юритишга бирлаштириш ёки даъво талабларини алоҳида иш юритишга ажратиш, суднинг сайёр мажлисини ўтказиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling