Электрон тижорат: Қонунчилик, амалиёт ва таҳлил


Рақамли иқтисодиёт технологиялари ва электрон тижоратнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ошишишга хизмат қилиши лозим


Download 0.6 Mb.
bet4/9
Sana22.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1648403
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ракамли иктсодиёт

Рақамли иқтисодиёт технологиялари ва электрон тижоратнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ошишишга хизмат қилиши лозим
Жаҳонда электрон тижорат тизимлари орқали онлайн-савдо бозори тобора ривожланиб бормоқда. Электрон тижоратнинг супергигантлари ҳисобланган Amazon (АҚШ), Alibaba ва JD.com (иккиси ҳам Хитой) каби компаниялар ҳозирда халқаро онлайн савдонинг 40 фоизини назорат қилиб, жаҳондаги энг йирик 10 та электрон тижорат бозорларидан еттитасини бошқармоқда ва глобал логистика тармоғида товарлар ҳаракатининг йўналишларини белгилаб бермоқда.

Фото: emsohoЭлектрон тижорат бозорининг маҳсули — чегарабилмас турли посилкалар ва майда пакетлар алмашинувининг кундан-кун ўсиб бориши турли мамлакатлар почта ва божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни ҳар қачонгидан ҳам мукаммал қилишни талаб қилмоқда. Божхона тартиби ва тартибга солиш механизмлари электрон тижоратнинг жадал ўсишига мос келмай қолмоқда. Янги бозор глобал логистика тармоғининг узлуксиз, мувофиқлаштирилган ва ишончли ишлашини таъминлаш масаласида Жаҳон почта иттифоқи (ЖПИ)нинг Халқаро божхона ва транспорт идоралари — Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ), Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА), Халқаро фуқаро авиацияси ассоциацияси (ИКАО) билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни талаб қилмоқда.
ЖБТ—ЖПИнинг почта жўнатмаларини божхона расмийлаштируви бўйича қўшма қўлланмасига биноан, божхона маъмурияти тайинланган оператор билан ҳамкорликда божхона орқали ўтадиган почта жўнатмаларини чиқариш тартиб-қоидаларини соддалаштириш, амалда стандартлар/процедураларни мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилишида амалий ёрдам бериши керак. Масалан, Божхона ҳамкорлик кенгаши қиймати 30 СПЗ (41 АҚШ доллари)дан ошмайдиган совғаларни Божсиз қабул қилиш бўйича тавсия этилган товарлар рўйхатига киритган. Бундан ташқари, ушбу тавсиявий рўйхатда қайси товарлар совғалар тоифасига кириши мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.
Бироқ ушбу йўналишда ҳам тартибга солинмаган импорт фаолиятини камайтириш учун чеклов чоралари қўлланилади. Қуйидаги жадвалда турли мамлакатларда почта орқали товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари келтирилган.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling