Электрон тижорат: Қонунчилик, амалиёт ва таҳлил


Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар


Download 0.6 Mb.
bet7/9
Sana22.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1648403
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ракамли иктсодиёт

Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар



Бугунги кунга келиб ҳукуматимиз олдида электрон бизнес жараёнларини осонлаштирувчи, мобиль пул платформаларини ишлаб чиқиш ва электрон технологиялардан фойдаланишни рағбатлантирувчи, электрон тижоратнинг зарур инфратузилмасини ривожлантирувчи, интернет тармоғи воситасида битимлар тузишга бўлган ишончни оширувчи, шунингдек, кибержиноятларга қарши тура оладиган самарали ҳуқуқий асосни шакллантириш бўйича муҳим вазифалар турибди.
Электрон тижорат ўзи бу нима? Ўзбекистон Республикаси “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунида “Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир” деб белгиланган.
Демак, электрон тижорат замонавий бизнесда мавжуд бўлган деярли барча жараёнларни яхлитлаш ва интеграция қилиш орқали уларни замонга мос равишда ўзгартириш учун шарт-шароит яратади.
Мамлакатимизда электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори билан электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Унда электрон тижорат субъектлари учун қулай шароитларни яратиш кўзда тутилган бўлиб, электрон тижорат субъектлари Миллий реестирининг жорий этилиши шулар жумласидандир.
Миллий реестр ўзи нима?
Электрон тижорат субъектлари миллий реестри – бу электрон тижоратнинг маҳаллий субъектлари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона электрон банк ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари ва йўналишлари қаторига қуйидагилар киради:

  • электрон тижоратни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини тизимли мониторинг қилиш ва баҳолаш, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганиш;

  • электрон тижоратни самарали ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликни мақсадли таҳлил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling