Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар


Download 144.01 Kb.
bet2/6
Sana07.04.2023
Hajmi144.01 Kb.
#1336287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу. янги

The Boston Consulting Groupнинг маълумотига кўра, электрон тижоратнинг умумий ўсиш ҳажми 45 млрд. $ долларга баҳоланган.
Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши
1
The Boston Consulting Group маълумотларида қайд этилишича, умумевропа миқёсидаги лойиҳа ва концепциялар билан электрон тижорат бозорига кириб борилар экан, Американинг Интернет компаниялари Европа бозорларининг 20%игача эгаллаган.
Жадаллик билан ривожланиб бораётган электрон тижорат бозорининг учта асосий рақобатдош гуруҳлари бор:
  • Анъанавий Европа компаниялари;
  • Европа Интернет компаниялари;
  • Шимолий Американинг Интернет компаниялари.

Замонавий бозорда фаолият юритувчи ҳамма корхоналарни уларнинг электрон бозорга бўлган муносабатига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин:
1
Анъанавий (brick-and-mortar) компанияларулар реал, жисмоний бозорда фаолият кўрсатиб, маълум вазиятлар мажбур қилмаса, электрон бозорга мурожаат қилмайдилар.
2
Аралаш (сlick-and-brick) корхоналар – улар ўз фаолиятларининг бир қисмини интернет орқали амалга оширадилар. Бундай корхонаар фаолиятни кўриб чиқаётганда электрон бизнеснинг қўлланиши уларга нима беришини аниқлаш жуда муҳим.
3
Тўлиқ электрон (click-only) корхоналар – улар фақат интернетда мавжуд. Бунда уларнинг пайдо бўлиши сабабларини ва уларнинг фойдани қандай олишларини тушуниш жуда муҳим.
Бу тизимда тўланадиган пул Essроw тизимининг ўзида қолади ва харидор товарни олганлиги ҳақидаги хабарнома тасдиқлангандан сўнг пул сотувчига ўтказилади. Кичик интернет дўконларида (онлайн шоп) ҳам бу тўлов тизимидан фойдаланиш мумкин лекин кичик интернет дўконларида халқаро пластик карточкалар (VISA, MasterCard) ёрдамида тўловни амалга ошириш қулай ҳисобланади.
Маҳсулотга қизиқиш билдирилса харидор сотувчига тўғридан-тўғри сайт орқали боғланиши мумкин ва шартнома тузиб маҳсулот учун тўловни бир қанча усуллар ёрдамида тўлаши мумкин. Бу тўлов усулларидан энг самаралиси банк ҳисоб рақами орқали тўлаш ёки халқаро пластик карточкалар орқали тўлаш ҳисобланади. Мижозлар тўловларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида компания 100 % ҳимояланган Esspow тўлов тизими орқали тўлшни ҳам таклиф қилади.

Критериялар

B2B

B2C

Харидлар ўртача суммаси

$50 000 - $75 000

$50 - $100

Харид нархлари ва усуллари

- Келишилган
- Узоқ муддатли шартномалар
- Аукционлар
- Каталоглар бўйича

- Асосан каталоглар бўйича
- Белгиланган
- Бир қисми аукционлар

Тўлов

- Кредит карталари
- Банк ўтказмалари (электрон ўтказмалар)

- Кредит карталар

Қарор қабул қилувчи шахс

Ташкилотдаги масъул структура

Индивидуал қарор, баъзида оила аъзолари иштирокида

Асосий критериялар

- Нарх
- Қиймат
- Етказиб бериш
- Сифат
- Кузатиб бориш

- Марка
- «Оғиздан оғизга» (оғзаки) ахборот
- Реклама, нарх

Буюртма бажарилиши, етказиб бериш

Ўта мухим етказиб бериш графиги келишилган бўлиши керак.

Кутиш эҳтимоли бор, унчалик муҳим эмас.

Турли мамлакатларда электрон тижорат профиллари ва харидорлик фаолиятининг хусусиятлари мавжуд. Бу шахсий компьютерлар, алоқа линиялари тараққиёти, мавжуд тақсимлаш тизимларининг ишончлилиги, миллий харидор фаолияти хусусиятларига, кенг тарқалганлиги ва бошқаларга боғлиқ. Лекин бу миллий ва давлат хусусиятлари доимий ёки ўзгарувчанми, электрон бизнеснинг кенг тарқалиши ва технологиянинг кейинги мукаммаллашиши билан бу ҳолат ўзгарадими деган саволлар устида ўйлаб кўриш керак.

Download 144.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling