Озарбайжонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб электрон савдога солиқ солиш, хусусан, қўшимча қиймат солиғи солишни (ҚҚС қиймати – 18%) назарда тутувчи қонун кучга кирди. Ушбу чоралар маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилиш учун қабул қилинди, яъни юқорида айтилган хизматлар мамлакат ҳудудида норезидентлар томонидан Озарбайжон фуқаролари учун кўрсатиладиган бўлса, ҚҚС ҳаридорлардан олинади.
Т/р
|
Электрон тижорат субъектларининг тури
|
Реестрга киритиш учун қўйиладиган талаблар
|
1.
|
Электрон савдо майдончаларида товарларни (хизматларни) сотувчилар
|
а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);
б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);
в) юридик манзили ва алоқа боғлаш учун маълумотлар кўрсатилган ўз электрон савдо майдончасига ёки электрон савдо майдончасида ўз саҳифасига (сотувчи аккаунтига) эга бўлиш;
г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган, ҳамма танишиши учун электрон савдо майдончасида жойлаштирилган товарларни (хизматларни) сотиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;
д) ўз етказиб бериш хизматига ёки етказиб бериш хизмати билан шартномага эга бўлиш;
е) зарур мувофиқлик сертификатлари ва лицензияларга эга бўлиш.
|
2.
|
Электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатувчи электрон савдо майдончалари ташкилотчилари
|
а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);
б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);
в) юридик манзили ва алоқа боғлаш учун маълумотлар кўрсатилган ўз электрон савдо майдончасига эга бўлиш;
г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган ва ҳамма танишиши учун электрон савдо майдончасида жойлаштирилган электрон савдо майдончасида хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;
д) ўз етказиб бериш хизматига ёки етказиб бериш хизмати билан шартномага эга бўлиш;
|
2.
|
Электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатувчи электрон савдо майдончалари ташкилотчилари
|
е) келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва кузатиш тизимига эга бўлган фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига (колл-марказ, онлайн маслаҳатчи) эга бўлиш;
ж) мазкур электрон савдо майдончаси орқали савдо қилувчи сотувчилар учун онлайн-тўловларни қабул қилиш бўйича зарур ташкилий-техника воситалари комплексини тақдим этиш имконига эга бўлиш;
з) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича, ш.ж. электрон савдо майдончаси фойдаланувчиларининг шахсий ва бошқа маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриш.
|
3.
|
Етказиб бериш хизматлари
|
а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);
б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);
в) электрон майдончаларда товарларни сотувчилар ёки бундай майдончалар ташкилотчилари билан электрон тижоратда товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага эга бўлиш;
г) электрон тижоратда етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун зарур транспорт паркига эга бўлиш;
д) электрон тижоратда товарларни етказиб беришда жавобгарликни суғурталаш тўғрисида суғурта компанияси билан шартномага эга бўлиш;
е) мижознинг сўрови бўйича етказиб бериладиган товарларни суғурталаш хизматларини тақдим этиш имконига эга бўлиш;
ж) етказиб бериш статуси ва етказиб берилаётган товарларнинг тахминий жойлашган жойи ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида тақдим этиш имконига эга бўлиш;
з) 24/7 форматида етказиб беришга буюртмаларни қабул қилиш имконини тақдим этиш.
|
4.
|
Ахборот воситачилари (электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматлари)
|
а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);
б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);
в) Интернет тармоғида жойлаштирилган, сақланаётган электрон ҳужжатлар ва хабарлардан масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш тизимига эга бўлиш;
г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган ва ҳамма танишиши учун Интернет тармоғида жойлаштирилган электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматларини кўрсатиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;
д) келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва кузатиш тизимига эга бўлган фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига (колл-марказ, онлайн маслаҳатчи) эга бўлиш;
|
4.
|
Ахборот воситачилари (электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматлари)
|
е) чет ахборот тизимларига, шу жумладан электрон савдо майдончаларига интеграциялаш учун электрон ҳужжатлар ва хабарларни узатиш ва уларга ишлов бериш бўйича зарур ташкилий-техника воситалари комплексини тақдим этиш имконига эга бўлиш;
ж) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича, ш.ж. фойдаланувчиларнинг шахсий ва бошқа маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;
з) ахборотни албатта резервлаган ҳолда (ҳар соатда камида бир марта) зарур сервер инфратузилмасига (шахсий ёки ижарага олинган) эга бўлиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |