Электрон тизимда (Электрон дўкон)
ТЎЛОВ ТАРТИБИ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ ВА ШАРТЛАРИ
Download 156.58 Kb. Pdf ko'rish
|
Договор №1079738 электронный магазин
2.
ТЎЛОВ ТАРТИБИ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ ВА ШАРТЛАРИ 2.1. Буюртмачи шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзларининг Ҳисоб- китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ҳисобварағига маблағларни ўтказадилар. Бунда закалат шартнома бўйича тўлов суммасига қўшиб ҳисобланиши мумкин. 2.2. ҲККП шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва маблағлар тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақида ижрочига хабарнома юборади. Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККП дан хабарнома олганидан бошлаб 5 иш куни ичида товарни етказиб бериши шарт. 2.3. Буюртмачи товарнинг сони тўлиқлигини, бутлигини, сифатини ва эълонда ёки офёртада кўрсатилган бошқа талабларга мувофиқлигини Ижрочининг иштирокида текшириб қабул қилиб олиши шарт. 2.4. Барча транспорт харажатлари Ижрочи томонидан қопланади (агар мазкур шартномада бошқа шартлар белгиланмаган бўлса). 2.5. Ижрочи томонидан товарни етказиб берилганлиги ва Буюртмачи томонидан текшириб олинганлиги Ижрочи расмийлаштирган ҳисоб-фактурани Тарафлар томонидан имзоланиши билан тасдиқланади. г. Ташкент ( шартнома тузилган жой) 22 fevral 2023 г. ( шартнома тузилган сана) 2.6. Буюртмачи товарни қабул қилиб олгандан бошлаб уч кун ичида бу ҳақида ўз шахсий кабинети орқали Операторга хабарнома юбориши лозим. Буюртмачининг ўз шахсий кабинетидан Операторга юборган хабари асосида Оператор бир иш куни давомида тўлов маблағини Ижрочининг ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказади, ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради. Download 156.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling