Электрон ҳукумат тўҒрисида


Download 1.2 Mb.
Sana26.12.2022
Hajmi1.2 Mb.
#1067449
Bog'liq
4-ma\'ruza




4 –МАЪРУЗА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДА



Маъруза машғулотнинг технологик харитаси



Т\Р

Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

Амалга оширувчи шахс, вақт

1

Тайёрлов босқичи:
*Мақсад:Ахборот хақида тушунча, унинг турлари, хусусиятлари ва уларнинг бир – биридан қандай устунлиги борлигини, янги имкониятларини ёритиб беришдир
*Вазифалар:

  1. Техник ахборот

  2. Агробиологик ахборот

  3. Сиёсий ахборот

  4. Ҳуқуқий ахборот

  5. Иқтисодий ахборот ва бошқалар

*Мазмун: талабаларнинг егаллаши лозим бўлган билим.

Ўқитувчи

2

Дарсни ташкил етиш босқичи:
Услуб: Оғзаки баён қилиш.
Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш.
Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари.
Усул: тайёр ёзма материаллар.
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш.
Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида баҳолаш.

Ўқитувчи,
15 минут

3

Мустақил ишлаш босқичи:
- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва бошқа методлар орқали назорат топшириқларини ечишга йўналтирилади.
- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш тўғрисидаги фикрларини ўзаро муҳокама қилишади.
- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди.

Талаба,
40 минут



4

Натижаларни ешитиш ва таҳлил қилиш босқичи:
- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга аниқлаштирувчи саволлар берилади.
- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар фикри аниқланади.
- жавоблар таҳлил етилади.

Ўқитувчи -


Талаба,
15 минут

5

Якуний ва баҳолаш босқичи:
- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик фикрига мос келгани алоҳида ажратиб олинади;
- талабаларнинг назорат топшириқларини ечишдаги фаоллиги, интилишлари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги рейтинг тизими орқали баҳоланади;
- якуний фикр айтилади;
- мустақил иш топшириқлари берилади.

Ўқитувчи,
10 минут

МАЪРУЗА МАТНИ


Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунининг мазмун- моҳияти тўғрисида
Ахборот-коммуникация технологиялари ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Айниқса, давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиётини белгилашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли ҳам бугунги кунда мамлакатимизда axбoрoт-кoммуникaция теxнoлoгиялaрини ва “Электрoн ҳукумaт” тизимини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 9 декабрида “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг июн ойидан кучга кириши давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий қилинишига яққол мисол бўлади.
Ушбу қонунда “Электрон ҳукумат” тушунчасига таъриф берилган бўлсада, уни оддий одам бир ўқиганда тушуниши қийин. Шунинг учун, соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, Электрон ҳукумат будавлат органларининг аҳоли, тадбиркорлар ҳамда бошқа давлат органлари билан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли орқали ўзаро самарали муносабатидир.
Оддий бир мисол: айтайлик, мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш учун илгари туман солиқ инспекциясига бориб, навбатда туриб, ёзма равишда ариза ёзиб, ушбу аризани солиқ инспекциясида қолдириб, уни кўриб чиқилишини бир неча кун кутиш ва тайёр бўлгандан сўнг маълумотномани яна ўша туман инспекциясига бориб олиб кетиш керак бўлар эди. Ҳозир эса, ушбу маълумотномалар автоматик тарзда электрон шаклда веб-сайт орқали бир зумда шакллантирилиб берилмоқда. Электрон ҳукуматнинг афзалликлари бўйича бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Электрон ҳукумат – бу фақатгина ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш эмас. Унинг асосий қисмини техник чоралар эмас, балки ташкилий чора-тадбирлар ташкил этади. Яъни ушбу чоралар ўртача тақсимланадиган бўлса, 20 фоизини ахборот технологияларини жорий қилиш ташкил этса, қолган 80 фоизини маъмурий бошқарув ислоҳотлари, тартиботларни оптималлаштириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари ташкил этади.
Шунинг учун ҳам “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишни фақатгина “Компьютерчиларнинг иши” – деб қараш нотўғри бўлади. Бунда барча давлат органларининг раҳбаридан тортиб давлат хизматларини кўрсатишда бевосита аҳоли ва тадбиркорлар билан ўзаро муносабатда бўладиган охирги ижрочигача иштирок этишлари талаб этилади.
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг асосий принциплари қуйидагилар:

1-принцип: Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги.


Ушбу принципни таъминлаш учун ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларидаги бор маълумотларни хатловдан ўтказиб, улардан аҳоли ва тадбиркорлар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган очиқ маълумотларни аниқлаши ва уларни электрон, яъни машина ўқий оладиган форматларда расмий веб-сайтда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) жойлаштириш талаб этилади.
Натижада, аҳоли ёки тадбиркорлар ўзини қизиқтирган, фойдали бўлган маълумотни Республиканинг исталган чеккасидан олиши мумкин бўлади.
Ушбу портал 2015 йилнинг 19 мартида ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунга келиб унга 61 та давлат ташкилоти томонидан жами 800 га яқин очиқ маълумотлар жойлаштирилган.

2-принцип: Электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши.


Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи органлар барча ариза берувчиларнинг электрон давлат хизматларидан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишлари зарур. Бунда ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг расмий веб-сайтларида нафақат соғлом аҳоли учун балки, имконияти чекланган шахслар, яъни кўриш қобилияти чекланганлар учун шрифтни катталаштириш, матнларнинг овозли кузатуви, рангларни ўзгартириш ва ҳоказоларни таъминлашлари зарур.

3-принцип: «Ягона дарча» принципи бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш.


Ушбу принципни таъминлаш учун барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан самарали фойдаланишлари, бошқа давлат ораганларида мавжуд маълумотларни хизмат истеъмолчисидан эмас, балки давлат органидан ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланган ҳолда олишлари талаб этилади.
Натижада, вақт, сарф-ҳаражат тежалади.

4-принцип: Давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш.


Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда қўлланиладиган ҳужжатлар унификацияланган, яъни бир хиллаштирилган бўлиши лозим. Бу борада барча давлат органлари давлат хизматларини кўрсатишда ишлатиладиган ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни бирхиллаштириш чораларни кўришлари талаб этилади.

5-принцип: Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш.


Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан жисмоний шахслар учун ягона идентификатор сифатида (ЖШ ШИР) жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) ҳамда юридик шахслар учун (СТИР) солиқ тўловчининг шахсий идентификация рақами (ИНН) белгиланган. Шу билан бирга, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июндаги 190-сон қарори билан электрон давлат хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан бериладиган электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиш лозимлиги белгилаб қўйилган. Демак давлат хизматларини кўрсатишда белгиланган ягона идентификаторларни қўллаш ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиш талаб этилади.

6-принцип: Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш.


Давлат органлари томонидан давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишда авваламбор уларни шу ҳолича ўтказиб қўймасдан, тубдан қайта кўриб чиқиб, тартиботларини соддалаштириш, оптималлаштириш, зарур ҳолларда тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини такомиллаштириш бу давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари, тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган кадрлар масаласи, техник, ҳуқуқий ва бошқа ташкилий комплекс масалалардир.
Ушбу ташкилий комплекс масалаларни амалга ошириш орқали давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишда ортиқча маъмурий тартиботларни йўқотиш, ҳужжатлар сонини қисқартириш, давлат хизматларини кўрсатиш муддатлларини қисқартиришга эришилади.
Бундан ташқари, электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифатини мунтазам такомиллаштириб туришни таъминлаш мақсадида ушбу хизматлардан қониққанлик даражасини баҳолаш механизмини, хизмат юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдириш учун “тескари алоқа” механизмларини жорий қилиш талаб этилади.
Шу билан бирга, ҳар бир давлат органлари томонидан ижтимоий тармоқларда саҳифа очиб, у ерда давлат хизматлари сифати ва уларни такомиллаштириш бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкиллаштириш талаб этилади ҳамда таклифларни кўриб чиқиб, уларнинг ижобий томонларини ўрганиб, реализацияси устида амалий ишлар бажаришни ташкиллаштириш лозим.

7-принцип: Ахборот хавфсизлигини таъминлаш


Давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишда албатта ахборот хавфсизлиги масаласини ҳам унутмаслик зарур. Бу борада ҳар бир давлат органи томонидан ахборот хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳам ташкилий ҳам техник чораларни кўриш талаб этилади. Ахборот хавфсизлигига жавобгар бўлган кадрларни тайёрлаш, уларнинг билим даражасини, малака ва кўникмаларани мунтазам равишда ошириб бориш талаб этилади. Зеро, корхона ва ташкилотларнинг маълумотлар базаси, ахборот тизимлари ва умуман ахборот-коммуникация тизими ташқи тазйиқлардан ҳимояланган бўлиши шарт.

Умумий қилиб айганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:



  • Давлат хизматларини хатловдан ўтказиш ва уларни регламентлаш;

  • Ортиқча маъмурий жараёнларни, келишиш функциялари сонини, тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини, кўриб чиқиш муддатларини қисқартирган ҳолда давлат хизматлари тартиботларини қайта кўриб чиқиш ва уларни оптималлаштириш чораларини кўриш;

  • Норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиб, уларни такомиллаштириш чораларини кўриш;

  • Давлат хизматларини кўрсатишда ишлатиладиган ҳужжатларни бир хиллаштириш чораларини кўриш;

  • Давлат органи ходимларининг “электрон ҳукумат” тизими ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини тизимли равишда ошириб боришни таъминлаш;

  • Бошқарув, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини ахборотлаштириш бўйича ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий қилиш;

  • Давлат органи ахборот тизимларини ягона идентификация тизими, ахборот тизимлари комплекслари ва марказий маълумотлар базалари билан интеграциясини таъминлаш;

  • Давлат органи расмий веб-сайтларини такомиллаштириш;

  • Давлат органи очиқ маълумотларини шакллантириш ва уларни машина ўқий оладиган форматларда жойлаштириш;

  • Давлат хизмати сифатини баҳолаш тизимини ва тескари алоқани жорий қилиш;

  • Давлат хизматини такомиллаштиришда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқларда давлат органининг саҳифасини ташкил қилиш ва ҳоказолар.

Юқоридаги устувор вазифаларни сифатли амалга ошириш орқалигина мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини сифатли жорий қилишга, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун ижросини сифатли амалга оширишга эришишимиз мумкин. Бунинг натижасида эса, аҳоли ва тадбиркорларнинг давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш самарадорлиги ошади, давлат органларига мурожаат қилиш учун бюрократик тўсиқлар камайади, давлат органларига бўлган ишонч ортади ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш кўрсаткичи ошиб, ортиқча ҳаражатларнинг ва вақт сарфининг олди олинади.


Адабиётлар:

  1. “Информатика” Н. В. Макарова М - 1997

  2. “Иқтисодий ахборотни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимлари” Абдуллаев Р. А. , Ибрагимов. Тошкент - 1995

  3. “Бошқариш жараёнининг ахборотли технологияси” Алимов К., Абдувоҳидов. Тошкент - 1994

М авзуга доир тақдимотлар





Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling