Электрон ҳукумат” вазифалари ва асосий принциплари. Режа
Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари
Download 184.46 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- > Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари
- “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази
<<4>>
Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари. Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги; электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши; «бир дарча» принципи бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш; давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш; электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш; электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш; ахборот хавфсизлигини таъминлаш. <<5>> Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари Республикамизда ҳам дунёнинг бошқа мамлакатлари каби электрон ҳукуматни шакллантириш ва жорий этишга катта эътибор қаратилган. Ривожланиб бораётган мазкур тизим давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси, айниқса, фуқароларга турли давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ахборот хизматини тақдим этиши ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган "2012-2014 йилларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш ва ривожлантириш дастури", 2013 йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириб, фуқаролар томонидан ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳамда ахборот хизматларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. 2013 йил 27 июнда қабул қилинган қарор билан мамлакатимизда "электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар ва чора-тадбирлар белгиланди, уларни амалга ошириш механизмлари ва муддатлари аниқланди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қабул қилинган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини электрон шаклда амалга оширишини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида “ягона ойна” принципини жорий этиш каби долзарб вазифаларни ўз ичига олган. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг юқорида келтирилган қарори доирасида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) ҳузурида икки янги тузилма — “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. Ушбу марказлар олдига мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришдек устувор вазифа қўйилди. 5>4> Download 184.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling