Газсимон моддалар миқдорини ўлчаш учун диафрагмали, ротацион ва барабанли ҳисоблагичлар кенг қўлланилади.
3-расм Диафрагмали газ ҳисоблагичи
Ротацион ҳисоблагич
4-расм
1- роторлар; 2- ғилоф.
Парракларнинг шаклига кўра тезлик ҳисоблагичлари икки гуруҳга бўлинади: спиралсимон ва қанотли. Спиралсимон парраклар ўлчанаётган оқимга нисбатан параллел, қанотли парраклар эса оқим ўқига перпендикуляр жойлашади.
5-расм Спиралсимон парракли суюқлик ҳисоблагичи
Кичик диаметрли тўсиқ вазифасини бажарувчи торайтириш қурилмаси трубопроводда ўрнатилиб, маҳаллий торайишни ҳосил қилади.
Суюқлик, газ ёки буғ ўтказиш қувурининг кесими торайган жойидан ўтаётганида унииг тезлиги ошади.
Кинетик энергиянинг ортиши оқимнинг кесими торайган жойида потенциал энергиянинг камайишига олиб келади.
Бунда тўсиқдан кейинги статик босим ундан олдинги статик босимдан кам бўлади.
6-расм Суюқлик оқимининг характери ва қувурда диафрагма
7-расм Суюқлик оқимининг характери ва қувурдаги сопло .
8-расм Суюқлик оқимининг характери ва қувурдаги Вентури соплоси.
Ахборот – ўлчаш тизимининг умумлаштирилган схемаси.
Спектрометрик услубни амалга оширувчи ахборот – ўлчаш тизими (АЎТ) нинг умумий тузилмаси схемаси 3 – расмда келтирилган. Унга ўлчаш модули (ЎМ), ҳарорат датчиги (ТД), босим датчиги (БД), алоқа линияси (АЛ) ва ахборот – ўлчаш қурилмаси (АЎҚ) киради. ЎМ суюқлик оқимининг флуктуацион параметрларининг чиқувчи электр сигналга айлантириш учун мўлжалланган. АЎҚ эса ИМ дан ва босим ҳамда ҳарорат датчикларидан келаётган сигналларни қабул қилиб олишни, уларга берилган алгоритм бўйича ишлов беришни, олинган натижаларни сақлашни ва ташқи қурилмалар билан ахборот алмашишни таъминлайди.
9 – расм. Қудуқлардан фойдаланиш режимини назорат қилиш ахборот ўлчаш тизимлари (АЎТ) нинг умумий тузилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |