Ишни бажаришга топшириқ
Дастурий пакетлар “MATLAB” ва “Simulink” дан фойдаланиб сарф ўлчагичнинг структура схемасини йиғинг
3-расм. Сарф ўлчагичнинг структура схемаси. 1,4,5-кучайтириш звеноси, 2- солиштириш элементи, 3- интеграл звено
Кириш сигналини бериш учун генератор 6- ни ва индикатор 7-ни уланг.
Бунинг учун :
“Matlab” пакетидаги “Simulink” га кирамиз;
“Simulink”да янги бўш ойна очамиз;
Керакли звеноларни бўш ойнага маълумотлар базасидан олиб ўтамиз;
Ҳар бир звенода сарф ўлчагичнинг конструктив ўлчамларидан келиб чиқиб тегишли ўз коэффициентларини ўрнатамиз. Бунинг учун, звенога кириб, коэффициентлар ўзгартирилади;
Сарф ўлчагичнинг ишлаш принципига кўра звеноларни ўзаро бир-бирлари билан улаймиз;
Генератор ёрдамида сарф ўлчагич киришида турли таъсир этувчи сигналларни амалга оширамиз (поғонали, дельта, синусоидал);
Схемани чиқишини индикаторга улаймиз (чиқишдаги динамик ўзгаришларни кўриш мақсадида);
Структура схемани, пуск тугмачасини босиб ишга туширамиз;
Кириш сигнали таъсирида сарф ўлчагичдаги суюқлик маълум баландликка экспонента бўйича кўтарилади, уни индикатор қайд этиб боради.
Назорат саволлари
Ишлаб чиқаришда қандай маҳсулотларнинг сарфлари ўлчанади?
Дифманометрли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи қандай?
Сарф ўлчагичнинг ўтиш функциясини келтириб чиқаринг?
12s-20 TJA гуруҳ талабаси Абдумажидов Жамшид. нинг «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанидан 1-тажриба ишига
Ҳисоботи
Симобли термометрнинг структуравий схемаси:
MATLAB дастури ёрдамида олинган симобли термометрнинг турли кириш сигналларига раекцияларининг ўтиш графиги:
Турли хилдаги кириш сигналларини текшириб кўриб, биздан талаб этилган турғун жараённинг ўтиш графигини олдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |