«Электроника ва автоматика» факультети «Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси


Download 1.04 Mb.
bet1/3
Sana25.01.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1119556
  1   2   3
Bog'liq
3 лаборатория иши (kredit)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ


«Электроника ва автоматика» факультети


«Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси

«Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари»


фанидан


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Бажарди: 12S-20 TJA-гуруҳ талабаси
Абдумажидов Ж
Текширди: асс. Ортиқов Э.Э.
Тошкент - 2022


3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
СУЮҚЛИКЛАР САРФИНИ ЎЛЧАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИШ
Ишдан мақсад
Сарф ўлчагичдаги типик звеноларда борадиган қонуниятларни тушуниб олиш, структурасини соддалаштиришни мисолларда кўриш, ўлчаш асбобини хусусиятларини машинали эксперимент ёрдамида ўрганиш.


Назарий қисм
Модда миқдорини ўлчовчи тезлик миқдор ўлчагичлари
Ишлаш принципи суқлик миқдорини паррак ва бурама винтли парракнинг айланиш сонига қараб аниқлашга асосланган бўлиб, унинг айланиш тезлиги ўлчов асбобидан ўтаётган суюқлик тезлигига пропорционал бўлади.
Паррак ёки бурама винтли парракнинг айланиши редуктор қурилмаси ёрдамида, ўлчанаётган суюқликни хажм бирлигида (м3) градуировка қилинган ҳисоблаш-ўлчаш қурилмасига узатилади.
Қовушқоқлиги паст бўлган суюқликларнинг (сув) миқдорини ўлчашда қўлланилади. Тезлик миқдор ўлчагичлари қуйидаги гурухларга бўлинади:
1. Суюқлик оқими парраклар ўртасига тангенсиал йўналтирилган вертикаль парракли миқдор ўлчагичлар;
2. Суюқлик оқими бурама винтли парракларга аксиал равишда (бурама винтли паррак ўқига параллель) йўналтирилган миқдор ўлчагичлар.
Биринчи гурух миқдор ўлчагичлари кичик сарфлар учун, иккинчи гурух эса катта сарфлар учун мўлжалланган.

1-расм. Парракли миқдор ўлчагичларнинг иш принципи: 1 – химояловчи сетка; 2- паррак
Миқдор ўлчагичнинг узлуксиз, кўп вақт давомида ишлашини характерловчи асосий кўрсаткич бўлиб номинал сарф миқдори ҳисобланади. Бу сарф трубанинг шартли диаметрининг (Ду) 15мм дан 50 мм чегараси учун 1м3/соат дан 9,5 м3/соатгача қийматга эга бўлади.
Парракли сув миқдор ўлчагичлари (водомерлар) бир оқимли (одноструйный) қуруқ юрувчи (сухоходы) ВКОС ва хўлда юрувчи (мокроходы) ВКОМ, ҳамда, кўп оқимли (многоструйный) қуруқ юрувчи (сухоходы) ВКМС ва хўлда юрувчи (мокроходы) ВКММ турлари ишлаб чиқарилади. Қуруқда юрувчи миқдор ўлчагичларда ўлчаш қурилмаси ва циферблат суюқликдан ташқарида бўлиб, у суюқликдан герметик тўсиқ билан химояланган бўлади, хўлда юрувчи ўлчагичларда эса, ҳисоблаш қурилмаси ўлчанаётган мухитда жойлаштирилган бўлиб, шиша билан беркитилган бўлади.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик - 2%.
Ўлчов асбобини тайёрлашда эбонит ва пластмассадан кенг фойдаланилади. Узатиш механизми кўп шестерналар жуфтлигидан ташкил топган бўлади. Бу миқдор ўлчагичларда парраклар жуда оғир шароитларда ишлагани туфайли, уларнинг кафолат вақти 18 ойдан ошмайди.
Бурама винт парракли - турбинали миқдор ўлчагичлар Ду ≥ 50 мм учун катта сарфларда ишлатилади. Хатолиги, ҳақиқий қийматга нисбатан - 5%. Бурама винт парраклар одатда тўрт-олти киришли винтлар формасида тайёрланади. Бурама винт парракдан олдин ва кейин 1 ва 5 йўналтирувчилар ўрнатилган. Бу йўналтирувчилар оқимни бурама винт парракларига йўналтиради ва парракни айлантиради. Паррак айланишини ҳисоблаш қурилмасига узатиш учун червяк жуфтлигидан (4 ва 2) фойдаланилади.

2-расм. Бурама винтли турбинали миқдор ўлчагичларнинг иш принципи
Қуруқ юрувчи (сухоходы, яъни ўлчаш қурилмаси сув билан контактда бўлмайди) кўринишда тайёрланади. Бу миқдор ўлчагичлар мухитнинг кўрсаткичлари 800С гача температурада, 1 МПа гача босимда қўлланилиши мумкин. Миқдор ўлчагич ўрнатилаётган трубапроводнинг тўғри участкаси узунлиги трубанинг 8-10 диаметридан кам бўлмаслиги керак.
Ўтказиш қувурларидаги суюқлик, газ ва буғ сарфини босимлар фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар билан ўлчаш кенг тарқалган ва яхши ўрганилган. Сарфни бундай усул билан ўлчаш суюқлик ёки газ ўтаётган трубопроводда кичик диаметрли тўсиқ-диафрагма, сопло ёки Вентури соплоси ўрнатиш натижасида ҳосил бўладиган модда потенциал энергияси (статик босими) нинг ўзгаришини ўлчашга асосланган. Кичик диаметр­ли тўсиқ вазифасини бажарувчи торайтириш қурилмаси трубопроводда ўрнатилиб, маҳаллий торайишни ҳосил қилади. Суюқлик, газ ёки буғ трубопроводнинг кесими торайган жойидан ўтаётганида унииг тезлиги ошади. Тезликнинг ва бинобарин, кинетик энергиянинг ортиши оқимнинг кесими торайган жойида потенциал энергиянинг камайишига олиб келади. Бунда тўсиқдан кейинги статик босим ундан олдинги статик босимдан кам бўлади. Шундай қилиб, модда торайтириш қурилмасидан ўтишда босимлар фарқи ∆Р=Р1Р2 ҳосил бўлади.



3-расм. Торайтириш қурилмалари ёрдамида сарфни ўлчаш виртуал стендининг ишлаш принципи

Модда сарфини ўлчаш ва миқдорини ҳисоблаш методлари кўп ва хилма-хилдир. Уларни биринчи навбатда объектнинг турларига қараб характерлаш мумкин: 1) труба орқали ўтадиган суюқлик ва газсимон моддалар миқдорини ўлчаш методлари; 2) сочилувчан моддалар сарфини ўлчаш методлари; 3) саналадиган қаттиқ жисмлар ва нарсаларни хисоблаш методлари.


Т руба орқали ўтадиган суюқлик ва газсимон моддаларни ўлчаш ва ҳисоблаш икки хил техник қурилма ёрдамида бажарилади: 1) сарф ўлчагичлар —вақт бирлиги ичида қувурдан ўтадиган модда ҳажмини ёки массасини ўлчайди, ўлчов бирлиги ҳажм бўйича — м3 /с; масса бўйича—кг/с; 2) счётчиклар—вақт (t1 – t2) оралиғида ўтаётган материалларининг узунлигини, модданинг ҳажми ёки массасини ўлчайди.
Ишлаб чиқаришда сарф ўлчагичларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
1. Босим фарқлари ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлар;
2. Босим фарқлари ўзгармас сарф ўлчагичлар;
3. Сатх ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлар;
4. Индукцион сарф ўлчагичлар.
Модда сарфи q билан босимлар фарқи Р1 = Р1' - Р2' орасидаги боғланиш жуда мураккаб бўлгани сабабли, унинг тўлиқ математик ифодасини топиб бўлмайди.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling