Режа - 1. Дифференциал кучайтиргич (ДК)
- 2. Дифференциал кучайтиргич (ДК) схемаси.
- 3. Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси.
- 4. Динамик юкламали ДК схемаси.
- 5. ДК асосий параметрлари.
Дифференциал кучайтиргич - Дифференциал кучайтиргич (ДК) икки киришли электрон кучайтиргич бўлиб, чиқиш сигнали кириш сингали кучланишларининг фарқига тенг.
Дифференциал кучайтиргич - Дифференциал кучайтиргич (ДК)ларда сигнал кучайтириш коэффициентини, ҳамда халақитларни сўндириш коэффициентини ошириш учун:
- – халақит учун чуқур манфий ТАни таъминлайди;
- – бир вақтда фойдали сигнал учун манфий ТАни йўқотади.
- ДКда чиқиш кучланиши ҳар бир каскад чиқиш кучланишларининг айирмаси сифатида шаклланиб, кўприк схема кўринишида бўлади.
- Кўприк схемалар ўлчашларнинг турли хатоликларини компенсациялаш учун қўлланилади. Бу хатоликлар барқарорликни бузувчи омиллар ҳисобига ҳосил бўлади.
Дифференциал кучайтиргич - Дифференциал кучайтиргичлар шовқин фонида заиф сигналларни йўқотиш мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади. Бундай сигналларга мисол қилиб узун кабеллар орқали узатиладиган рақамли сигналларни, аудио сигналларни, частотали сигналларни, кучланиш электрокардиограмма, магнит хотирадан маълумот ўқиш сигналлари ва бошқалар. Қабул қилиш учидаги дифференциал кучайтиргич, агар умумий режимдаги шовқин жуда катта бўлмаса, асл сигнални тиклайди.
ДК ва унинг эквивалент схемаси Дифференциал кучайтиргич - Кучайтиргич иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, биринчиси VT1 транзистор ва RК1 резистордан, иккинчиси эса VT2 транзистор ва RК2 резистордан ташкил топган. RЭ резистор иккала елка учун умумий.
- Ҳар бир елка манфий ТАли УЭ уланган каскадни ташкил этади. Схеманинг бошланғич иш режими I0 ток билан аниқланувчи БТГ ёки уни ўрнини босувчи катта номиналли RЭ резистор билан таъминланади.
- ДК элементлари кўприк схема ҳосил қилади. Схема диагоналларидан бирига икки қутбли кучланиш манбаи ± ЕМ, иккинчисига эса – юклама қаршилиги RЮ уланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |