- Кучланишни токка айлантириш ва токни кучланишга айлантириш коэффициентлари
- Кучланиш, ток ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари
Кучайтириш қурилмалари - Электрон кучайтиргич – кириш сигнали (кучланиш, ток) юкламадаги токни (қувват бўйича) бошқариш учун мўлжалланган қурилма.
- Кучайтиргичлар тескари алоқа принципига асосланган схемалар бўйича тузилади.
- Электр сигналлари айлантиргичлари (сумматорлар, дифференциаторлар, интеграторлар, компараторлар ва ҳ.к.з.);
- Қаршилик ўзгартиргичлари.
Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари - Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари (ЧК) юкламада 0,01÷1000 Вт бўлган етарлича катта қувватни таъминлаши зарур. ЧКлари кучланиш манбаининг асосий қувватини истеъмол қиладилар. Шунинг учун, ФИКни ошириш мақсадида сокинлик режимида (яъни сигнал бўлмаган ҳолда) каскаднинг токи нолга яқин бўлиши мақбул.
- Эмиттер қайтаргич турдаги бир тактли ЧКлар А синф режимида ва ФИКнинг кичиклиги сабабли чиқиш қувватининг кичик қийматларида ишлайди.
- Чиқиш қуввати катта ЧКларда фақат икки тактли кучайтиргич каскадлар ишлатилади. Бундай кучайтиргичлар В ва АВ синф режимларида транзисторларнинг кетма-кет ишлаши билан таъминланади.
Кучайтиргичларнинг синфлари ва иш режимлари Кучайтиргичларнинг қуйидаги иш режимлари мавжуд: А, В, АВ, С и D. Кучайтиргичларнинг синфлари ва иш режимлари - Схемада абсолют қийматлари тенг +ЕМ ва -ЕМ икки қутбли кучланиш манбалари ишлатилган. Сокинлик режимида ЭЎларда кучланиш нолга тенг бўлгани учун иккала транзистор берк бўлиб, кучланиш манбаидан энергия сарфланмайди.
- Киришга UКИР нинг мусбат ярим даври берилганда VT1 очилади ва юклама орқали IЭ1 ток оқиб ўтади. Манфий ярим даврда VT2 очилади ва IЭ2 ток юкламадан қарши йўналишда оқиб ўтади.
- Қувват кучайтирилиши фақат ток кучайтирилиши ҳисобига амалга ошиб, эмиттер ва база токлари нисбатига тенг, яъни β+1 бўлади. Кучайтиргичнинг максимал ФИК η = 78,5 % ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |