Электростатик майдонни ўрганиш
Керакли асбоб ва материаллар
Download 54.8 Kb.
|
1 2
Bog'liqЭЛЕКТРОСТАТИК МАЙДОННИ ЎРГАНИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ
- ЎЗ-ЎЗИНИ СИНАШ УЧУН САВОЛЛАРИ
Керакли асбоб ва материаллар: электролитик ванна, гальванометр, вольтметр, реостат, металл зондлар, турли шаклдаги электродлар, улагич симлар, калит.
ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ1. 2-расмда келтирилган электр схема йиғилади ва ўрганилади. 2. Ванна мис купоросининг жуда кучсиз эритмаси қуйилади ва тўғри электродлар туширилади. 3. Гальванометр клеммаларига металл зондлар уланади. 4. K калит ёрдамида электр занжири ток манбаига қўшилади. 5. Потенциометр ёрдамида тажриба учун зарур бўлган 4- 5 В кучланиш танлаб олинади ва вольтметрдан ёзиб олинади. 6. Металл зондлардан бирини ваннанинг ихтиёрий бир нуқтасига қўйиб бу нуқтанинг координаталари А1(х,у) ваннадаги миллиметрли қоғозга чизилган масштаблар ёрдамида аниқланади ва жадвалга ёзиб қўйилади. 7. Иккинчи зонд ваннага туширилади (биринчи зонд А1(х,у) нуқтада турган ҳолда) ва уни ҳаракатлантириш йўли билан гальванометр стрелкаси нол ҳолатни кўрсатишига эришилади. Бу нуқтанинг координаталари А1(х1,у1) ҳам жадвалга ёзиб қўйилади. Биринчи зонд ўз жойида (А1(х,у)) турган ҳолда иккинчи зондни яна ҳаракатлантириб, 7 - пункт такрорланади (топилган нуқта (А1(х2, у2)). 8. Бундай нуқталардан биринчи зонд А1(х,у) нуқтада турган ҳолда бир нечтаси топилади ва жадвалга ёзиб борилади. 10. Биринчи зондни бошқа бирор нуқта А2(х,у) га қўйиб, юқоридаги процесс такрорланади. 11. Олинган натижалар бўйича тўғри электрод учун миллиметрли қоғозга эквипотенциал сиртлар ва уларга пепендикуляр бўлган куч чизиқлари чизилиб, майдоннинг тўла сифат манзараси хосил қилинади. 12. Ёй симон ва доиравий электродлар уланиб, юқоридаги тажрибалар такрорланади. Бу электродлар учун хам миллеметрли қоғозда майдоннинг тўла сифат манзараси хосил қилинади.
ЎЗ-ЎЗИНИ СИНАШ УЧУН САВОЛЛАРИ1. Электроситатик майдоннинг асосий характеристикаларини айтинг, уларга таъриф беринг ва бирликларини айтинг. 2. Электростатик майдонининг потенциаллик шартини тушунтиринг. 3. Майдон куч чизиқлари ва эквипотенциал сирт графиги асосида электр майдонининг ва эквипотенциал сиртларининг хоссаларини тушунтиринг. Download 54.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling