“Электротехника ва энергетика” кафедраси профессори т ф. д Тақризчилар


Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар


Download 100 Kb.
bet6/7
Sana15.02.2023
Hajmi100 Kb.
#1201773
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
уткинчи жараён намунавий дастурТош

Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил иш қобилятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўлашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.


Курс иши мавзулари бевосита электр тизимидаги жараёнларга боғлиқ ҳолда ҳар бир талабага вариантлар асосида топшириқ берилади.
Курс ишини объекти сифатида электр тизими ва ундаги электр қурилмалар қаралади. Курс ишини ҳисоб-график ишлари замонавий компьютер дастурларида бажарилади. Курс ишини график қисми 2 та А2 форматдаги чизмадан иборат бўлади.
Курс ишини тахминий мавзулари:
а) Электр станциядаги уч фазали қисқа туташувни ҳисоблаш;
б) Электр тизимини электромагнит ўтиш жараёнлари ва турғунлигини ҳисобий таҳлил қилиш.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • Автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • Талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • Масофавий (дистанцион) таълим.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:



    1. Электротехникада қўлланиладиган электр занжирларни ҳисоблаш усуллари.

    2. Электр машиналарнинг қўзғатиш тизимлари. Уларнинг турлари ва тузилишлари. Элементларнинг токнинг тескари ва нолинчи кетма-кетликлари учун параметрлари.

    3. Ускуналарни танлаб олиш учун ўтказиладиган ҳисоблашлар. Компьютерда тузилган дастурларда қўлланилган усуллар ва алгоритмлар билан танишиш.

    4. Генераторларнинг алмаштириш схемалари параметрларини паспорт параметрлари бўйича аниқлаш.

    5. Токларнинг турли кетма-кетликлари учун трансформа-торларнинг параметрларини, унинг паспорт характеристикалари орқали аниқлаш.

    6. Қисқа туташувни бошланғич токларини ҳисоблаш учун амалий усуллар. Компьютерда бажариладиган ҳисоб-китоб ишлари ўтказиш учун мўлжалланган дастурларга дастлабки маълумотларни тайёрлаш.




Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling