Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Электроэнергетика тизимлари ва қурилмаларида кузатиладиган ўткинчи жараёнлар электр энергетикаси соҳасини узликсиз ва сифатли ишлашида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ушбу фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни катта аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
Талабаларнинг ўткинчи жараёнлар фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, виртуал стендлар ҳамда ишчи ҳолатдаги қурилма ва жиҳозлардан ва макетлардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Ўтиш жараёнлари фанининг тавсифи, вазифалари ва асосий тушунчалар
Электр тизимидаги ўтиш жараёнларининг асосий кўринишлари; электр энергетика тизимларида кечадиган ўткинчи жараёнларнинг турлари ва характеристикалари; электр энергетика тизимлари асосий элементларининг алмаштириш схемалари (генераторлар, трансформаторлар, электр узатиш йўллари (ЭУЙ), юкламалар); электр тизимлари элементларнинг тўла ва соддалаштирилган тенгламалари; максимал ва чегаравий юкламалар.
Қисқа туташувларни ҳисоблаш масалалари
Нисбий бирлик тизимлари; ўзгарувчан токнинг оний ва самарали (эффектив) қийматлари; қисқа туташувни ҳисоблашнинг амалий усуллари устма-уст қўйиш (супер-позиция), симметрик ташкил этувчилар усули, тугун кучланишлари тенгламалари).
Тизимнинг кўндаланг ва буйлама носимметрик ҳолатлари ва ўтиш жараёнлари
Симметрик ташкил этувчилар усули; тизим элементларининг тўғри, тескари ва нолинчи кетма-кетликлар учун алмаштириш схемалари ва параметрлари; тизимнинг ҳолатларига мос келувчи алмаштириш схемалари; комплекс алмаштириш схемалари; тўғри кетма-кетликни эквивалентлиги қоидаси; носимметрик қисқа туташувни ҳисоблаш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |