Маъруза №8 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (охкт) турлари, параметрлари ва характеристикалари


Download 1.84 Mb.
bet1/2
Sana17.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1206555
  1   2
Bog'liq
ATM 8

МАЪРУЗА №8 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (ОХКТ) турлари, параметрлари ва характеристикалари


8.1 – расм.Оммавий хизмат кўрсатиш тизими
Оммавий хизмат кўрсатиш тизими (ОХКТ) назарияси.
Хотира қурилмаси (буфер) – буюртмаларни хизмат кўрсатиш қурилмасидан олдин кутиб туриш учун жойлар тўплами. Кутиш учун жой сони хотира қурилмасининг сиғимини белгилайди.
ОХКТ киришига тушган буюртма икки ҳил холатда бўлиши мумкин:
Хизмат кўрсатиш (қурилмада) холатида;
Агар ҳамма қурилмалар бошқа буюртмаларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлса, кутиш ҳолатида (хотира қурилмасида).
Хотира қурилмасида ва хизмат кўрсатишни кутишда бўлган буюртмалар навбатни хосил қилади, хотира қурилмасидаги хизмат кўрсатишни кутаётган буюртмалар сони навбат узунлигини белгилайди.
Буферизация тартиби – хотира қурилмаси (буфер)га тушаётган буюртмаларни хотирага ёзилиш қоидаси.
Хизмат кўрсатиш тартиби – буюртмаларни қурилмада хизмат кўрсатиш учун навбат танлаш қоидаси.
8.2 – расм. Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи
Буюртмалар оқими.
Вақт бўйича тақсимланган ҳодисалар йиғиндиси оқим деб аталади. Агар ҳодиса буюртмаларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланса, буюртмалар оқими дейишимиз мумкин.
Буюртмалар оқимини тавсифлаш учун, умумий ҳолатда, (k-1) ва k га мос тартиб рақами билан тушаётган буюртмалар tk-1 ва tk қўшни моментлари орасидаги τk= tk-tk-1 вақт интервалини бериш зарур.
Буюртмалар оқимининг асосий характеристикаси унинг интенсивлиги ҳисобланади ва вақт бирлигида бир қанча чегаралардан ўтувчи буюртмаларнинг ўртача сонини билдиради. катталаги икки кетма–кет буюртмалар орасидаги ўртача вақт интервалини аниқлайди.
Буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси
Оммавий хизмат кўрсатиш моделида буюртмалар оқимини бошқариш стратегияси қуйидаги кўринишда берилади:
Буферизация тартиби (BT);
Хизмат кўрсатиш тартиби (ХКТ).
ВТ ва ХКТ лар қуйидаги хусусиятлари бўйича классификацияланади:
- Турли класс буюртмалари орасида имтиёзнинг бўлиши;
-Буюртмаларни навбатга қўйиш усули (ВТ учун) ва хизмат кўрсатиш учун олиш (ХКТ учун).
Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи моделларининг турлари (классификацияси)
Асосий моделлар
  • Хотира қурилмасидаги жойлар сони бўйича;
  • Хизмат кўрсатувчи қурилмалар сони бўйича;
  • ОХКТ га тушувчи буюртма класслари сони бўйича.

1. Хотира қурилмасидаги жойлар сони бўйича ОХКТ қуйидаги тизимларга бўлинади:
  • хотирасиз, барча хизмат кўрсатиш қурилмалари нисбатан юқори имтиёзли буюртмаларга хизмат кўрсатаётганда тушган буюртма рад этила олади ва йўқотилади, бундай тизимлар рад этишли ОХКТ дейилади;
  • хотира сиғими чекланган (йўқотишли ОХКТ), агар хотира қурилмасида бўш жой бўлмаганда буюртма тушса, тушган буюртма йўқотилади;
  • хотира сиғими чексиз бўлган тизимлар (йўқотишсиз ОХКТ), ихтиёрий тушган буюртма учун хотирада кутиш учун жой топилади.

2. ОХКТ хизмат кўрсатувчи қурилмалари сони бўйича қуйидагиларга бўлинади:
  • бир каналли (8.3 а,б,г-расм), битта П қурилмадан иборат;
  • кўп каналли (8.3 в-расм), К та хизмат кўрсатиш қурилмалари П1,...,ПК (K>1) дан иборат.

  • Кўп каналли ОХКТда одатда барча қурилмалар бир хил ва ихтиёрий буюртмага хизмат кўрсатишда тенг хуқуқли деб тахмин қилинади, яъни бир нечта бўш қурилмалар бўлганда келиб тушган буюртма тенг эхтимоллик билан улардан бирини эгаллаши мумкин.

3. ОХКТ га тушаётган буюртма класс (тоифа)лари сони бўйича қуйидаги тизимлар фарқланади:
  • буюртмалар оқими бир тоифали (8.3 а,б,в-расм);
  • буюртмалар оқими кўп тоифали.

  • Бир тоифали буюртмалар оқими битта класс буюртмаларини хосил қилади, бир тоифали бўлмаган буюртмалар оқими бир неча класслар буюртмаларини ҳосил қилади.

8.3 - а,б,в,г расм. (ОХКТ) базавий моделларининг классификацияси
ОХКТ нинг параметр ва характеристикалари
ОХКТ нинг параметрлари
ОХКТ ни тавсифлаш учун уч гурух параметрлардан фойдаланилади:
  • структура;
  • юклама;
  • функционал параметрлар (бошқарув параметрлари).

  • Структура параметрларига қуйидагилар киради:
    - хизмат кўрсатувчи қурилмалар сони К, 1 га тенг бўлса бир каналли ОХКТ ва К>1 бўлса кўп каналли ОХКТ;
    - хотира қурилмалари сони k ва сиғими Ej (j=1,…,k);
    - хотиранинг қурилмалар билан ўзаро боғланиш усули (кўп каналли ОХКТ учун), масалан, матрицали алоқа шаклида.

ОХКТнинг юклама параметрларига қуйидагилар киради:
  • тизимга тушувчи буюртмалар класслари сони Н, буюртмалар оқими бир жинсли ОХКТ лар учун 1 га тенг, буюртмалар оқими бир жинсли бўлмаган ОХКТлар учун H>1;
  • тизимга тушаётган i=1,…,H класс буюртмалари орасидаги вақт интервалининг тақсимот қонуни Ai(τ) ёки берилган, масалан, интенсилик λi ва вариация коэффициенти νai шаклида интервалнинг биринчи иккита момент тақсимоти;
  • i=1,…,H класс буюртмаларига хизмат кўрсатиш вақти тақсимот қонуни Вi(τ) ёки биринчи иккита моментнинг кўпинча фойдаланиладиган хизмат кўрсатиш ўртача вақти bi ёки интенсивлиги μi=1/bi ва вариация коэффициенти νbi сифатидаги тақсимоти.

ОХКТ нинг белгиланиши (Кендалл символикаси)
Оммавий хизмат кўрсатиш тизимларини ихчам қилиб тавсифлаш учун кўпинча Д.Кендалл томонидан таклиф этилган қуйидаги кўринишдаги белгиланиш ишлатилади:
A/B/N/L
бу ерда А ва В – мос ҳолда буюртмаларни тизимга тушиш моментлари орасидаги вақт интервали ва буюртмаларга қурилмада хизмат кўрсатиш вақти тақсимот қонунини беради; N – тизимлаги хизмат кўрсатувчи қурилмалар сони (N=1,2,…,∞); L – хотира қурилмасидаги жойлар сони, 0,1,2,... қийматларни қабул қилиши мумкин (L нинг мавжуд бўлмаслиги хотира қурилмаси чексиз сиғимга эга эканлигини кўрсатади).
А ва В тақсимот қонунларини бериш учун қуйидаги белгилашлардан фойдаланилади:
  • G (General) – умумий шаклдаги ихтиёрий тақсимот;
  • M (Markovian) – экспоненциал (кўрсаткичли) тақсимот;
  • D (Deterministik) – детерминирланган тақсимот;
  • U (Uniform) – текис тақсимот;
  • Ek (Erlangian) – Эрлангнинг k-тартибли тақсимоти (k та кетма-кет бир хил экспоненциал фазалар билан);
  • hk (hiroexponential) – k-тартибли гипоэкспоненциал тақсимот (k та кетма-кет ҳар хил экспоненциал фазалар билан);
  • Hr (Hiperexponential) – r тартибли гиперэкспоненциал тақсимот (r та параллел экспоненциал фаза билан);
  • g (gamma) – гамма тақсимоти;
  • P (Pareto) – Парето тақсимоти ва х.к.

Мисоллар:
M/M/1 – чексиз сиғимли хотира қурилмасига эга бир каналли ОХКТ, тушаётган бир жинсли буюртмалар оқимидаги кетма-кет буюртмалар орасидаги вақт интервали (оддий оқим) ва қурилмада буюртмага хизмат кўрсатиш вақти экспоненциал тақсимот билан берилган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling