“Электротехника ва энергетика” кафедраси профессори т ф. д Тақризчилар


Юкламаларнинг статик ва динамик характеристикалари


Download 100 Kb.
bet5/7
Sana15.02.2023
Hajmi100 Kb.
#1201773
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
уткинчи жараён намунавий дастурТош

Юкламаларнинг статик ва динамик характеристикалари
Юкламаларнинг ростлаш эффекти ва статик турғунлиги; комплекс юкламали тугуннинг турғунлиги ва унга компенсацияловчи қурилмаларнинг таъсири; синхрон ва асинхрон моторларни жилдириш жараёни ва жилдириш турлари. Электр системада частоталарни кўчиши ва уни олдини олиш чора тадбирлари. Частоталарни ростлаш ва ўзгариришиини умумий тавсифи.


Амалий машғулотларни ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларда талабалар ҳар хил жараёндаги турли параметрларни ҳисоблашни ўрганади.


Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:



  1. Энерготизим ва электр машиналарида қисқа туташувни ҳисоблаш усуллари

  2. Қисқа туташувни ҳисоблаш учун алмаштириш схемаларини ўрганиш

  3. Қисқа туташувни ҳисоблашни амалий усуллари, устма-уст қўйиш усули

  4. Симметрик ташкил этувчилар усули

  5. Симметрик қисқа туташувни компьютерда ҳисоблашни ўрганиш

  6. Уч фазали занжирда ўткинчи жараённи моделни тузиш ва компьютерда ҳисоблашни ўрганиш

  7. Статик турғунликни ҳисоблашни ўрганиш

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.




Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Лаборатория ишлари талабаларда ўткинчи жараёнлар, уларнинг хусусиятлари ва асосий параметрларини аниқлаш, таҳлил ва тадқиқот қилиш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қилади.


Лаборатория машғулотлар учун қуйидаги намунавий мавзулар тавсия этилади:



  1. Электр машиналарда ўткинчи жараёнларни ўрганиш

  2. Электр тизимининг статик турғунлигини ўрганиш

  3. 3.Электр таъминоти системаларидаги асинхрон юкламанинг турғунлиги

  4. Электр системаларининг динамик турғунлиги

  5. МА-1 модел анализаторда уч фазали қисқа туташув токини ҳисоблашни ўрганиш

  6. МА-1 модел анализаторда носимметрик бир фазали қисқа туташув токини ҳисоблашни ўрганиш




Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling