Ем-хашак манбаи статистикаси
Download 40.55 Kb.
|
ЕМ-ХАШАК МАНБАИ СТАТИСТИКАСИ
Ҳар бир бош молга сарфланган озуқа ҳисобот даврида базис даврига нисбатан 118,4 фоиз ошди. Чорва маҳсулотлари бирлигига сарфланган ем-хашак индексини қуйидаги жадвалда кўрамиз (жадвалга қаранг) 11-жадвал Маҳсулот бирлигига ем-хашак сарфи
Юқоридаги жадвалга кўра маҳсулот бирлигига сарфланган ем-хашакнинг умумий индекси: Демак, ҳисобот давридаги базис йилига нисбатан ем-хашак кам сарфланиб, кўп маҳсулот олинган ёки озуқа бирлигида қ 4572,2(80741,1-76168,9) ц. ем-хашак тежалган. Ем-хашак тайёрлаш ва уларнинг сарфини ҳисобга олишда, айниқса, бир хўжаликнинг ем-хашак базасини иккинчи бир хўжаликнинг ем-хашак базаси билан солиштиришда хўжаликларнинг табиий ва иқтисодий шароити ҳамда молларни боқиш даврларини ҳисобга олмоқ лозим. 12-жадвал Туман хўжаликларида ем-хашак таркибидаги тўйимли моддага қараб сарф қилиниши
Жадвалдан кўринишича, биринчи гуруҳдаги хўжаликларда сарфланган ем-хашак таркибида тўйимли (протеин) моддаси кам бўлгани учун ем-хашак учинчи гуруҳдаги хўжаликка қараганда икки баробар кўп сарфланган, натижада биринчи гуруҳдаги хўжаликда олинган сутнинг тан нархи бошқа гуруҳларникига қараганда 60-65 фоиз юқори бўлган. Демак, ем-хашак таркибида тўйимли модда кўп бўлса, ем-хашак кам сарф қилиниб кўп ва арзон маҳсулот олинар экан. Шунинг учун хўжаликлар тўйимли моддаларга бой бўлган ем-хашакни кўпроқ етиштиришлари ва тайёрлашлари лозим. Статистика чорвачиликнинг ем-хашак базаси таҳлилида деҳқончиликдан олинган ем-хашакнинг кўпайиши ва бу экинлар майдонининг кенгайиб боришига алоҳида аҳамият беради. Чунки, деҳқончиликда етиштириладиган ем-хашак арзон бўлиши билан бирга уларнинг таркибида тўйимли моддалар кўп бўлади. Шунинг учун бу хил ем-хашакнинг ҳосили, ҳосилдорлиги ва турлари тез-тез таҳлил қилиб турилади. Маҳсулот бирлигига қилинадиган ем-хашак харажатларини таҳлил қилишда, ем-хашак таркибидаги тўйимли моддаларнинг маҳсулотга таъсирини ўрганиш ғоят муҳимдир. Ем-хашак таркибидаги тўйимли моддаларнинг маҳсулот кўпайишига таъсирини аниқлаш учун молларга яхши ва тез ҳазм бўладиган моддага бой ем-хашак бериш натижасида маҳсулот ҳажми кўпайиб таннархи арзонлашганлиги гуруҳлаш усули билан таҳлил қилинади. Бу жадвалда ўз аксини топган. Download 40.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling