Ем-хашак манбаи статистикаси
Ем-хашак тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг иқтисодий
Download 40.55 Kb.
|
ЕМ-ХАШАК МАНБАИ СТАТИСТИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжаликларда ем-хашак сарфи
Ем-хашак тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг иқтисодий
статистик таҳлили Ем-хашак ҳақидаги маълумотларни иқтисодий-статистик таҳлил қилиш учун хўжаликда мавжуд ем-хашак тайёрлашнинг режа кўрсаткичлари қандай бажарилгани аниқланиб, ҳақиқий тайёрланган ем-хашак турларининг физик ҳажми режа кўрсаткичлари билан солиштирилади, ҳамма ем-хашак турларининг режа бўйича бажарилиши шартли озуқа бирлигида таққослаб кўрсатилади. Ем-хашак ресурсларини тайёрлаш динамикасини кузатиш, ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун индекс методидан фойдаланилади ва қуйидаги формулалар қўлланилади. Маълумки, турли озуқа тайёрлаш динамикаси индивидуал индекс формуласи ёрдамида аниқланади: iқ q1 / q0 Бунда q1 ва q0 - ем-хашакнинг ҳисобот ва базис даврларидаги физик ҳажми. Бир қанча турдаги ем-хашак тайёрлаш динамикасини аниқлаш учун умумий (агрегат) индекс формуласи қўлланилади: Iқ q1 K/ q0 K Бунда К - ем-хашакнинг озуқа бирлигидаги тўйимлилиги. Ем-хашакнинг харажатларини таҳлил қилишда молларнинг турлари бўйича ҳар бир бош молга сарф қилинган ем-хашак миқдорини ҳамда чорва молларидан олинган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ем-хашак сарфини аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Молларнинг турлари бўйича ҳар бир бош молга тўғри келадиган ем-хашак сарфи динамикаси индивидуал индекс формуласи ёрдамида аниқланади: Бунда: У1,У0 ёки К1,К0 - ҳисобот, базис даврларида ҳар бир бош молга натурада ёки озуқа бирлигида сарфланган ем-хашак. Чорва молларининг ҳаммасига сарфланган ем-хашакнинг умумий ҳажми умумий индекс формуласи ёрдамида аниқланади: у1,у0 - ҳисобот ва базис даврларида ҳар бир бош молга сарфланган ем-хашак, q1q0 чорва молларининг ҳисобот ав базис даврдаги ўртача сони. Молларнинг турлари бўйича ҳар бир бош молга ем-хашак сарфини умумий индекс формуласи ёрдамидаги таҳлил намунасини қуйидаги жадвалда кўрамиз (жадвалга қаранг). 10-жадвал Хўжаликларда ем-хашак сарфи
Download 40.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling